Строительные нормы и правила
электртоварлари, идиш-товок хўжалик ва канцелярия товарлари учун ЛЛ
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie
электртоварлари, идиш-товок хўжалик ва канцелярия товарлари учун ЛЛ ; гўшт, сут, озиқ-овқат, сабза вот, қандолатчилик маҳсулотлари учун ЛБЦ, ЛБЦТ; балиқ маҳсулотлари учун ЛДЦ. баққолик маҳсулотлари, нон учун ЛЛ. 2.25. Турар-жой биноларида йўлакларни, зинапоя катакларини, лифт холларини, вестибюлларни, умумий гардеробларни, маданий-оммабоп маросимлар хоналарини, дам олиш хоналарини, комендант ва тарбиячи хоналарини, дазмоллаш, кир ювиш хоналарини ёритиш, одатда, люминесцент, энергия тежовчи, ёруғлик диод чироқлари билан бажарилиши керак. Лифт холлари ва лифт олди майдончаларини ёритиш учун мўлжалланган чироқлар шундай ўрнатилган бўлиши керакки, бунда улар ёруғлик оқимининг бир қисми лифт шахталари эшикларига тушиб турсин. Техник қаватлар ва тагхоналар, ертўлалар, чордоқлар, аравачахоналар, жомхоналар, омборхоналар, лифтларнинг машина хоналари, насосхоналар, иссиқлик пунктлари, электр шчит, вентиляция ва ахлат тўплаш камералари, қуритиш хоналарини ёритиш ҳимояланган қилиб бажарилган ёруғлик диод чироқлари билан амалга оширилиши тавсия этилади. Ёритгичларни танлаш ва уларнинг жойлашиши 2.26. Ёритгичлар типини танлаш уларнинг ёруғлик таратиши, иқтисодий самарадорлиги ва атроф муҳит шароитларини ҳисобга олиб амалга 10 оширилиши керак . Атроф муҳит шароитлари, мос хо налар ва зоналар қуйида келтирилмоқда : Қуйидаги синфлардаги ёнғин хавфига эга бўлганлари: П- I …………………… Бинолар остида жойлашган берк авто тўхташ жойлари; П- II ………………….. Дурадгорлик устахоналари П- IIа ………………… Китоблардан очиқ фойдаланиш фондлари, китоблар сақланадиган жойлар, архивлар, муқовалаш ва макетлаш устахоналари, офсет босмахона бўлимлари, ёруғлик ёрдамида нусха кўчириш хоналари; киноаппарат хоналари; қайтадан ўраш хоналари; матоларни қирқиш хоналари, реклама-безатув устахоналари; ёнувчан материаллардан қилингин экспозицияли витриналар; бланклар, қадоқлаш материаллари ва контейнерларни сақлаш хоналари; кўйлак- иштон(белье) ва кийим-бош қабул қилиш ва бериш бўлимлари, кийим-кечакни ажратиш, тузатиш ва тахлаб- ўраш бўлимлари; тикув цехлари, бичиш бўлимлари; амалий материалларни тайёрлаш бўлимлари, кийим-кечак таъмирлаш, қўл ва машинада тўқиш, бош кийим ясаш ва таъмирлаш, мўйнадўзлик ишлари хоналари; фонотекалар; ёнувчан муқовага ўралган маҳсулотларнинг, ноозиқ-овқат дўконларидаги, ижарага бериш пунктлари ва коржомалар (иш кийимлари) омборхоналари; хонадонлар ва томорқа-уйларнинг чордоқлари, омборхоналари ва ёрдамчи хоналари. Чангланган ........ Электрфотография қилиш бўлимлари. Нам .................... Фотолабораториялар; дистилляция хоналари, автоклав хоналар; қайноқ, тайёрловдан олдинги ва тайёрлов цехлари; юклаш, сақлаш ва ювиш идишлари (тара); қуритиб- дазмоллаш бўлимлари, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кир ювиш хоналари, дазмолхоналар; декатирлаш хоналари; ҳожатхоналар; иссиқлик шаҳобчалари; совутиш камералари; ҳаммомлардаги ечиниш хоналари, душ хоналар. Зах ..................... Емакхона ва ошхоналарнинг идиш ювишхоналари; механик кирювиш, кирювиш аралашмаларини тайёрлаш бўлимлари; насосхоналар; бассейнлар. Ўта зах. .................. Қўл билан кир ювиш бўлимлари; душхоналар, ваннахо налар, ювиш хоналари, буғхоналар. Иссиқ .................. Жамоат овқатланиш корхоналарининг қайноқ цехлари; буғхоналар, ювиш хоналари, Кимёвий жи- Аккумуляторларни таъмирлаш ва зарядлаш хоналари, ҳатдан фаол ....... электролит хоналари; кимёвий усулда тозалаш бўлимлари. В-16 синфига ман- Тортувчи ва стартерли аккумуляторларни зарядлаш хо- суб портлаш хав- налари (пол сатҳидан 0,75 м баландликдаги нуқтадан фига эга бўлган .. юкори бўлган тепа зонада) Изоҳ: Ҳар бир муайян ҳолларда хонанинг (зонанинг) муҳит шароитига кўра хусусияти лойиҳада ойдинлаштирилади. Юкорида кўрсатилмаган хоналарнинг тафсилотлари ҳам бино лойиҳасида аниқланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling