Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

 
 
Ёруғлик манбалари 
 
2.23. Мактабгача, мактаб, касб-ҳунар-техник таълим муассасаларини 
умумий ёритиш учун люминесцент (шу жумладан, компакт) чироқлар 
қўлланилиши мумкин. Ушбу хоналарда ёритишнинг ёруғлик диод манбаларини 
қўллаш мумкин эмас.
Ёруғлик 
диод, 
ҳимояланган 
қилиб 
бажарилган 
чироқларни 
қуйидагиларни ёритиш учун қўллаш керак : 
- технологик талабаларга кўра люминесцент чироқларни қўллаш йўл 
қўйиб бўлмайдиган хоналарда (масалан, люминесцент чироқлар нурланиши 
таъсирида ўз хусусиятларини йўқотувчи материаллар билан ишланадиган 
хоналарда, ҳамда разрядланиш чироқли ёритгичлар пайдо қилувчи радио 
халақитлар технологик дастгоҳлар иши учун ножоиз бўлган хоналарда) - 
киноаппаратхоналарда, овоз ёзиш хоналарида ва ҳ.к.; 
- интерьерини жиҳозлаш учун ёруғлик диод тасмалар ва интерьерга хос 
ёруғлик диод чироқлар талаб қилинадиган хоналарда (қаҳвахона ва 
ресторанлар залларида, фойеларда ва ҳ.к,); 
- фақат ёзги даврда фойдаланиладиган болалар соғломлаштириш 
лагерларининг ухлаш хоналари ва айвонлари, ҳамда хоналарида; 
ёрдамчи хоналарда (оборхоналарда, лифтларнинг машина бўлимларида, 
электршчит ҳужраларида, техник тагхоналарда ва ҳ.к.,); 
ҳаммомларнинг ювиш, душ ва бyғ хоналарида; 
совутиладиган хоналарда ва совутгич камераларда; 
эстрада ва саҳналарни саҳналаштиришга оид ёритишда. 
2.24. Жамоат биноларини ёритиш, агар ёруғликнинг ранг узатуви ва 
комфортлилигига махсус талаблар мавжуд бўлмаса, асосан, ЛЛ типидаги 
люминесцент чироқлар билан бажариш лозим.
Ранглар фарқлашга юқори талабларга эга бўлган ранг таққослаш 
амалга оширилувчи хоналарнинг (яъни, кўргазма ва намойиш этиш заллари, 
расм чизиш кабинетлари, матоларга ишлов бериш ва пазандачилик бўйича 
меҳнат кабинетлари, оператив офсет босмасининг таҳририй-тахтлаш ва 
босмадан чиқариш бўлимлари, тўгараклар хоналари, органик ва ноорганик 
кимё лабораториялари, препаратхоналар, ихтисослашган дўконларнинг 
савдо заллари, кийим кийиб кўриш кабинетлари, матоларни қийиш учун 



хоналар, 
реклама-декорация 
устахоналари, 
сартарошхона 
заллари, 
фотосуратларни ретушлаш хоналари, кимёвий тозалаш ательеларидаги 
доғларни кеткизиш бўлимлари, кийим-кечак, бош кийим, мўйнали, 
трикотаж ва заргарлик буюмларини ясаш ва таъмирлаш устахоналари ишлаб 
чиқариш хоналарининг) ёритилиши ЛБЦТ, ЛДЦ, ЛХБ, ЛЕЦ типидаги 
люминесцент чироқлари билан бажарилиши лозим.
Даволаш-профилактика 
муассасаларининг 
касалларни 
кўрикдан 
ўтказиш учун мўлжалланган хоналарини ёритиш, одатда, ЛХЕ, ЛДЦ ёки ЛЕЦ, 
қолган хоналарини - ЛБ типидаги люминесцент чироқлари билан бажарилиши 
керак.
Мажлислар ва маросимлар залларини ёритиш ЛБЦТ, ЛТБЦЦ, ЛБ 
типидаги люминесцент чироқлари билан бажарилиши лозим.
Ташқи ва ички витриналарда кўргазмага қўйилган товарларни ёритиш
учун люминесцент чироқларнинг қуйидаги типларини қўллаш лозим: 
матолар, устки кийим атир-упа, атторлик моллари, ўйинчоқлар,
китоблар, спорт моллари, пойафзал, бош кийим, мўйналар учун ЛБЦТ, ЛХБ, 
ЛДЦ, ЛЕЦ;  

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling