Строительные нормы и правила


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/68
Sana10.03.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1258163
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
kmk-2.04.17-2019-jelektrooborudovanie

2. 
СУНЪИЙ ЁРИТИШ
Ёритиш тизимлари ва турлари 
2.1. Турар жой ва жамоат биноларининг хоналарида, одатда, умумий 
ёритиш тизимини қўллаш лозим.
I-IV малака даражасидаги кўз меҳнати бажарилувчи ишлаб чиқаришга оид 
хоналарда (заргарлик ва ўймакорлик ишлари, соатлар телевизорлар, 
радиоаппаратлар, микрокалькуляторлар, пойафзал, металл буюмлари ва ҳ.к. 
таъмирлаш хоналарида), одатда, қурама(комбинированный) ёритиш тизими 
қўлланилиши лозим. 
2.2. Авария вазиятидаги ёритиш ҚМҚ 2.08.02-09* ва ҚМҚ 2.01.05-2019га 
мувофиқ жамоат бинолари ва иншоотларида, ҳамда турар-жой биноларининг 
иссиқлик шаҳобчалари ва насосхоналарида ўрнатилиши керак. 
2.3. Эвакуация вазиятидаги ёритиш жамоат бинолари ва иншоотларида 
ҚМҚ 2.08.02-09*га мувофиқ ўрнатилиши керак 
2.4. Эвакуация вазиятидаги ёритиш турар-жой биноларида бинонинг 
баландлиги 6 қават ва ундан ортиқ бўлганда, шунингдек яшовчилар сони 50 
киши ва ундан ортиқ бўлган ётоқхоналарда кўзда тутилиши керак. Эвакуация 
вазиятидаги ёритиш чироқлари асосий йўлакларнинг йўллари бўйлаб: 
даҳлизларда, лифт холларида ва лифт олди майдончаларида, ҳамда узунлиги 
10 м дан ортиқ бўлган йўлакларда ўрнатилиши лозим.
Тутун қопламайдиган зинапоя катакларининг ёритиш йулларини эвакуация 
вазиятидаги ёритиш тармоғига уламоқ лозим. Бунда ёритилиш даражаси бу 
ҳолда тармоғи кўзда тутилмайдиган иш учун мўлжалланган ёритиш 
меъёрлари бўйича таъминланади.
2.5. «Чиқиш» деган чироқли йўл кўрсаткичлари қуйидаги жойларда 
ўрнатилиши лозим:
овқатланиш ва мажлислар заллари, аудиториялар, конференц-заллар 
хоналаридан ва бошқа бир вақтнинг ўзида ичкарисида 100 дан ортиқ киши 
жам бўлиши мумкин бўлган хоналардан чиқиш жойлари олдида; 
умумий сони 50 дан ортиқ бўлган киши доимий равишда жамланувчи 
хоналар туташадиган йўлаклардан чиқиш жойлари олдида; 
конференц-заллар ва мажлислар заллари эстрадаларидан чиқиш жойлари 
олдида; 
узунлиги 25 м дан ортиқ йўлаклар бўйлаб ва қаватидаги сиғими
50 
кишидан ортиқ бўлган йўлаксимон типдаги ётоқхоналарда. Бунда чироқ йўл 
кўрсаткичлари бир-биридан 25м дан ортиқ бўлмаган масофада, ҳамда 
йўлакларнинг бурилиш жойларида ўрнатилиши керак;



барча дўконларда умумий майдони 180 м
2
ва ундан ортиқ бўлган ҳамда 
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш дўконларида - 110 м

ва ундан ортик бўлган савдо 
залларидан харидорлар учун чиқиш жойлари олдида. 
«Чиқиш» деган чироқли йўл кўрсаткичлари эвакуация ёки авария 
вазиятидаги ёритиш тармоғига уланиши ва 2 м дан паст бўлмаган
баландликка ўрнатилиши керак.
2.6.
Жамоат бинолари ва иншоотларини навбатчи ёритиш ҚМҚ 2.08.02-
09* га мувофиқ ўрнатилиши керак.
Даволаш - профилактика муассасалари палаталарини навбатчи (тунги) 
ёритиш учун кириш жойлари олдидаги туйнукларда полдан 0,3 м баландликда 
ўрнатиладиган ва эвакуация вазиятидаги ёритиш тармоғига уланган махсус 
ёритгичларни қўллаш лозим. 
Психиатрия ва болалар бўлимлари палаталарида, мактабгача ёшдаги 
болалар муассасалари ва мактаб-интернатларнинг ухлаш хоналарида ва 
палата-изоляторларида айтиб ўтилган ёритгичлар полдан камида 2,2 м 
баландликда ўрнатилиши керак. Болалар учун хоналарда навбатчи ёритиш 
ёритгичларини полдан 0,3м баландликда ўрнатишга йўл қўйилади, бунда 
навбатчи ёритиш тармоғининг кучланиши 42 В дан ортиқ бўлмаслиги керак. 
2.7. 
Савдо 
ва 
овқатланиш 
заллари, жамоат 
биноларининг 
конференцзаллари, вестибюллари, холлари, ва йўлакларида ёритгичларнинг, 
ёруғлик манбасидан қатъий назар, бутун юза бўйлаб хонани йиғиштириш 
учун етарли бўлган - яъни,меъёрий ёритилганликнинг 15%ни, лекин 20лк дан 
кам бўлмаган, ёртилганликни ҳосил қилувчи қисмини ёқиш имкониятини 
кўзда тутиш керак.
2.8. Мактабгача ёшдаги болалар муассасаларининг бассейн залларида ва 
изоляторлар палаталарида профилактика мақсадидаги ультрабинафша 
нурлантириш учун витал (эритем) нурлатгич ускуналар кўзда тутилиши 
лозим.
Узоқ муддат таъсир кўрсатувчи нурлатгич қурилмаларини, ҳамда 
фотарийларни лойиҳалашда Соғлиқни сақаш Вазирлиги билан келишилган
саноат корхоналарида ультрабинафша нурлатиш ускуналарини лойиҳалаш ва 
эксплуатация қилиш бўйича Кўрсатмалар талабларини ҳисобга олиш керак. 
2.9. Биноларга кириш жойлари, ахлат тўплаш ҳужралари, шунингдек
ёнғинга қарши гидрантларнинг тартиб рақами белгилари ва кўрсаткичлари
(агар улар учун ёpyғлик кўрсаткичларидан фойдаланилмаса) ички эвакуация 
вазиятидаги ёритиш ёки авария вазиятидаги ёритиш тармоғига уланган 
чироқлар билан ёритилиши керак. 
2.10. Ёруғлик тўсиғи чирокларини ўрнатиш фукаро авиациясида 
аэродром хизмати бўйича Қўлланмага мувофик бажарилиши лозим. 

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling