Строительные нормы и правила
Тўсиқ конструкцияларининг D
Download 2.16 Mb.
|
КМК 2.01.04 узб
2.3. Тўсиқ конструкцияларининг D иссиқлик инерциясини қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим
D = R1 s1 + R2 s2 + … + Rn sn, (2) бу ерда R1, R2, …, Rn - тўсиқ конструкцияларини алоҳида қатламларининг термик қаршиликлари, м2 °С/Вт, (3) - формуладан аниқланади; s1, s2, … , sn - тўсиқ конструкцияларини алоҳида қатламларининг ашёларини иссиқлик ўзлаштиришини ҳисобий коэффициентлари, Вт/(м2°С), 1-сон иловадан қабул қилинади. Эслатмалар: 1.Ҳаво қатламларини иссиқлик ўзлаштириш ҳисобий коэффициентини нолга тенг деб қабул қилинади. 2.Ташқи ҳаво билан шамоллатилаётган ҳаво қатламлари ва тўсиқ конструкциясини ташқи юзаси орасидаги конструкция қатламлари ҳисобга олинмайди. 2.4. Кўп қатламли тўсиқ конструкциялари, ҳамда бир турдаги (бир қатламли) тўсиқ конструкциялари қатламининг термик қаршилигини R, м2°С/Вт, қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим , (3) бу ерда - қатлам қалинлиги, м; - қатлам ашёсини иссиклик ўтқазувчанлигини ҳисобий коэффициенти, Вт/(м°С), 1-сон Иловадан қабул қилинади. 2.5. Тўсиқ конструкцияларини иссиқлик узатишга қаршилигини Ro, м2 оС / Вт, қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим , (4) бу ерда в - (1) – формуладаги каби; Rк – конструкцияларни термик каршилиги, м2оС/Вт, бир турдаги (бир катламли) учун - (3) - формуладан, қўп қатламли учун 2.6. ва 2.76. -ларга мувофиқ аниқланади; н – тўсиқ конструкциялари ташки юзасини иссиқлик бериш коэффициенти (қиш шароитлари учун), Вт/(м2оС), 6 – жадвалдан қабул қилинади. 6- жадвал
Rк ни аниклашда ташқи ҳаво билан шамоллатиладиган ҳаво қатлами ва тўсиқ конструкциясининг ташқи юзаси орасида жойлашган конструкция қатламлари ҳисобга олинмайди. Download 2.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling