«студенческий вестник»
Download 3.52 Mb. Pdf ko'rish
|
Мақола 2021 муҳокама
айтар, Ўрмонжон айтмоқчи, масалан бутун халқ муҳокама қилар эди. (А. Қаххор)
Терминологик маънода гапдан англашилган ҳукмларнинг сабаб-оқибат муносабатларини ифодалаш маъносида қўлланади. Жумладан, М. Брандес бирор мавзу муаммо ҳақидаги фикрнинг Журнал «Студенческий вестник» № 7 (152), часть 3, 2021 г. 94 мантиқий ривожини кўрсатилишини муҳокамага хос хусуият сифатида таъкидлайди. Бунда олим нутқдан англашилган фикрга урғу беради [1, 105]. Г.Я. Солганик муҳокама ҳақида фикр юритиб, биз алоҳида олинган ҳукмлар билан фикрлаймиз, биз мантиқий бирлик асосида фикр юритамиз, хулоса – бу, муҳокамадир, хулоса – бу, фикрлаш жараёни, мантиқий бирлик – бу, фикрлашнинг структур бирлигидир, дея алоҳида олинган ҳукмлар ўртасидаги муносбатга, яъни фикрлаш жараёнига ва ана шу жараённинг натижаси сифатида юзага келган хулосага диққатни қаратади [4, 41]. В.В. Одинцов эса Г.Я. Солганикнинг юқоридаги фикрларига қўшилган ҳолда муҳокама алоҳида олинган ҳукмларнинг сабаб-оқибат муносбатидир, дея тўлдиради [2, 191]. В.А. Кухаренконинг фикрича, муҳокама муаллиф нуқтаи назарини умумлашган ҳолда намоён бўлишидир. У шуни эътиборга олиб муҳокамани асар сюжетидан мустақил ҳолда бўлади, деб таъкидлайди [3, 135]. Бундан икки ёки ундан ортиқ нарса-ҳодиса қиёсланади, улар ҳақида фикр юритилади, хулоса чиқарилади. Агар гапда ҳукм марказий ўрин тутса, муҳокама нутқ типи – ҳукмлар ўртасидаги муносабат асосида чиқарилган хулоса асосий ҳисобланади. У хато қилди, лекин бир ишонч бор: хатолар ичида энг оғири ўлимдир, уни тузатиб бўлмайди, тузатиб бўладиганларини эса хато дейиш ноўриндир, улар адашиш, холос. (М.Али. “Сарбадорлар”,191-бет.) Ривоя нутқ типида ҳаракат динамикаси мавжудлиги учун гаплар ўзаро занжирли боғланади. Муҳокамада ҳам гаплар занжирли боғланади, бироқ бунда ҳаракат эмас, фикр изчиллиги, унинг мантиқий ривожланиши асосий ҳисобланади, шунинг учун ҳаракат, эмоционаллик [10, 135-141] кейинги планга тушади, сўзловчи шахсини ифодаловчи новербал воситалар деярли қўлланмайди [11, 587-589], нарса ва ҳодисанинг белгиси ҳам фикрни асослаш учун хизмат қилади, но бир сўз билан айтганда, муҳокамада фикрларнинг занжирли боғланиши ҳосил бўлади: Сабаб эргаш гапли қўшма гаплардаги сабаб мазмунининг субъектив мураккаблашуви яна бошқа кўринишларда ҳам бўлиши мумкин. Шуниси муҳимки, бундай гапларда, асосан, икки (ёки ундан ортиқ) денотатив воқеа ифодаланади. Шунинг учун ҳам асосий ҳолларда уларда мазмуний – синтактик номувофиқлик юзага келмайди. (А. Нурмонов, Н. Маҳмудов, А. Аҳмедов, С. Солиҳўжаева. Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси.) Яна бир мисол: Болалиги бемалолчиликда ўтгани учун унинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари ғариб ва бир ёқлама эди. Бу тушунча шу қадар унинг вужуд-вужудига сингиб кетган эдики, ундан сира қайтгиси келмас ва қайтолмас эди. Қўйиб берса у ўзини юлдузлардек эркин ҳис қилгиси бор эди. Аммо сиртдан қараганда самовотдаги зарралар ҳам ўз билгича ҳаракат қилиб юргандек туюлса-да, аслида умумий қонунга- қудратли ториш кучига бўйсунишини эса Салатанат хаёлига ҳам келтирмасди. Унинг фожеаси шунда эди. У инсон ҳамиша истагинини эмас, кўпинча ўзига ёқмган ишлар қилишга. (Ў. Усмонов) Е.Н. Шелкова муҳокама нутқ типини уч қисмдан иборат бўлиши шарт деб қарайди, қайсики, тезис, асослаш, хулоса [7, 166]. Масалани бу тарзда ҳал қилиш ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Бу борада Г.Я. Солганик тўғри ечимни ўртага ташлайди: “Хулоса тўлиқ ҳолатда нутқда кам учрайди, ҳатто илмий нутқда ҳам” [4, 40]. Шундай экан муҳокама ҳар доим тўлиқ кўринишда бўлавермайди, яъни фикрлар занжири, фактларнинг сабаб-оқибат муносабатлари мавжуд бўлади, бироқ хулоса берилмайди, аммо матннинг тагмаъноси сифатида хулоса сезилиб туради: Бу дунёдан ўтганлар бир- бир Неча анқов, Неча муғомбир. Виждонли ва виждонсотар ҳам. Авлиё ва шайтонпадар ҳам. Ўтган мендан дидли мижозлар ва сиздан ҳам сулув таннозлар. (А. Обиджон) Журнал «Студенческий вестник» № 7 (152), часть 3, 2021 г. 95 Бу мисолда тўлиқ бўлмаган муҳокама мавжуд, яъни дунёдан шунча одамлар ўтган, демак, сен билан мен ҳам мангу яшамаймиз, деган хулоса матннинг тагмаъносидан сезилиб туради. Демак, монологик нутқ типлари функционал-мазмуний жиҳатдан тасвир, ривоя муҳокама каби турларга бўлинар экан, уларнинг ҳар бири ўзига ҳос лингвистик ва экстралингвистик белгилари билан фарқланади. Нутқ типлари сирасида муҳокама ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб тупради. Унда бирор мавзу муаммо ҳақидаги фикрнинг мантиқий ривожини кўрсатиш муҳим ўрин тутади. Шу маънода муҳокама алоҳида олинган ҳукмларнинг сабаб - оқибат муносбати ҳисобланади. Бундан икки ёки ундан ортиқ нарса-ҳодиса қиёсланади, улар ҳақида фикр юритилади, хулоса чиқарилади. Агар гапда ҳукм марказий ўрин тутса, муҳокама нутқ типида ҳукмлар ўртасидаги муносабат асосида чиқарилган хулоса асосий ҳисобланади. Чунки биз мантиқий бирлик асосида фикр юритамиз. Шундай экан, хулоса – бу, муҳокаманинг мантиқий якуни саналади ва, айни пайтда, у фикрлаш жараёни, мантиқий бирлик, фикрлашнинг структур бирлиги ҳамдир. Шунингдек. муҳокама алоҳида олинган ҳукмларнинг сабаб-оқибат муносбати ҳамдир. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда бадиий асарларда муҳокама асар сюжетидан мустақил ҳолда бўлади. Чунки у муаллиф нуқтаи назарини умумлашган ҳолда намоён этади. Download 3.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling