Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
46 
Айникса кейинги йилларда мамлакатимизнинг Орол бўйига яқин жойлашган 
ҳудудларида суғориладиган майдонлар мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви ва шўрланган 
суғориладиган майдонлар географиясининг йилдан-йилга ошиб бораётгани кузатилмоқда. 
Бухоро, Навоий, ва Жиззах вилоятлари, сув ва суғориладиган ер ресурсларидан самарали 
фойдаланиш, суғориладиган майдонлар ер ости сизот сувлари сатҳи ва минерализациясини 
баҳолаш, тупроқларнинг шўрланиш сабаблари ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 
анъанавий тадқиқот усуллари ёрдамида Kulmatov ва бошқалар (2015, 2018) томонидан олиб 
борилган [23, 24, 25]. Тадқиқот натижаларига кўра, сўнги 20-25 йил давомида ушбу 
вилоятларда суғориладиган ерлардан экстенсив фойдаланиш, ирригация ва дренаж 
тармоқларидаги камчиликлар, сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши ва минераллашувиниг 
ошиши ва иқлим ўзгаришлари суғориладиган ерларнинг шўрланишига сабаб бўлган.
Суғориладиган ерлар шўрланишини аниқлашда асосан анъанавий усуллар ишлатилади ва 
қониқарли маълумотлар олишга асос бўлади [24, 25]. 
Кейинги олиб борилган тадқиқотлар анъанавий усуллар ва ГАТ технологияларнинг 
интеграцияси ТШ ни ўрганишда самарали восита эканлигини исботлаган [26, 27, 28, 29]. ГАТ 
технологияларига қўшимча равишда эса масофадан зондлаш маълумотлари масофадан туриб 
аниқ фазовий маълумотлар олишни таъминлайди ва одатдагига қараганда тезкор ва катта 
ҳажмдаги гидрогеологик ва тупроқ шўрланишини самарали аниқлаш ва баҳолаш имконини 
беради. ГАТ технологиялари катта ҳажмдаги маълумотларнинг интеграциясини ва таҳлилини 
осонлаштиради. Лекин дала тадқиқотлари ўз навбатида ГАТ натижаларини асослашда ва 
аниқлигини текширишга ёрдам беради. Ушбу ёндашувлардан самарали фойдаланиш
анъанавий ва ГАТ услубларини биргаликда қўллаб ишлатилгандагина ўзининг ижобий 
самарасини беради [26, 30, 31, 32]. ГАТ технологиялари суғориладиган майдонлар шўрланиши 
даражасини аниқлаш ва баҳолашда ҳозирги пайтда кенг қўлланилмокда. ТШ ни тадқиқ 
қилишда ГАТ технологиялари қуллаб хам яхши натижалар олинмокда ва ушбу натижалар ТШ 
ни аниқ ўлчаш ва баҳолашда муҳим рол ўйнамокда [33, 34]. 
Жаҳоннинг ривожланган ва ривожланаётган мамалакатларида кўплаб олим ва 
мутахассислар ТШ нинг айни вақтдаги ҳолати билан суғориладиган майдонларнинг ер ости 
сувлари сатҳи ва минерализацияси, ва бошқа антропоген таъсирлар ўртасидаги боғлиқни ГАТ 
услублари (интерполяция, вегетацион ва гидрологик индекслар) орқали ўрганишган ва ГАТ 
услубларини аниқлик даражасини солиштириш мақсадида қиёсий таҳлиллар амалга оширилган 
[23, 26, 28]. Натижада, ер ости сувлари сатҳи ва минерализациясининг иқлим ўзгариши таъсири 
натижасида суғориладиган ерларнинг шўрланиш жараёнини тезлаштириши асосан масофадан 
туриб тадқиқ қилинган ва кўзланган илмий натижага эришилган. Ушбу тадқиқотларда 
қўлланган 
ГАТ 
услубларини 
яна 
такроран 
бошқа 
ўрганилган 
объектларнинг 
геоморфологиясига ўхшаш ҳудудлар учун қўлланилса, кутилган натижани бериш имконияти 
юқорилиги таъкидлаб ўтилган. 
А.Aкрамхонов ва бошқалар [35], Е.Aмезкета Лизаррага [36], Р.Кулматов [37], Е.Панкова 
ва бошқалар [38], Ф.Садиев ва бошқалар [39] Ўзбекистон ва ушбу мамлакатнинг табиатига 
ўхшаш бўлган тажриба майдонларида ТШ нинг тарқалишини ГАТ технологиялари ёрдамисиз 
анъанавий усулларда илмий тадқиқотлар олиб бориб самарали натижаларга эришган. 
А.Платонов ва бошқалар [40] ва С.Хасанов [41] Республикада ТШ ни масофадан зондлаш 
усули ҳисобланган фарқлари нормаллаштирилган вегетация индекси (NDVI - Normalized 
Difference Vegetation Index) дан фойдаланиб баҳолашган. Олинган натижалар статистик 
жиҳатдан тўғрилиги исботланган, лекин дала шароитида илмий тадқиқот ишлари амалга 
оширилмаган. Яна бир инноватив масофадан зондлаш усули – термография (Thermography), 
яъни қишлоқ хўжалиги экинлари ҳароратини баҳолаш орқали ТШ ни ўрганиш Республикада 
Ivushkin ва бошқалар [42] томонидан таклиф қилинган. Ушбу усул фақатгина бир тадқиқот 



Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling