* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
47
йили учун қўлланилиб, бошқа ТШ ни баҳолаш усуллари билан таққосланган бўлиб, кўп йиллик
таҳлиллар учун такроран қўлланишни талаб этади.
Бундан ташқари, А.Пўлатов ва бошқалар [43], М.Султонов ва бошқалар [44], ҳамда
М.Ибрагимов ва бошқалар [45] ТШ ни суғориладиган майдонлар бўйича тарқалишини таҳлил
қилиш ва баҳолашда ГАТ технологиялари хам қўллашган. Ушбу тадқиқотларда ТШ нинг
кенгликда тақсимланишини аниқлашда уч хил ГАТ усули қўлланилган: тескари ўлчаниб
тортилган масофа (Inverse Distance Weighting - IDW), кригинг (Kriging) ва Сплайн (Spline).
Кригинг ва IDW усулларини ТШ ни ва ТШ га таъсир қилувчи омил бўлган ер ости сизот
сувлари минераллашувини баҳолашда сплайн усули билан таққосланган. Кригинг усули ер
ости сизот сувлари минераллашувини аниқлашда, IDW усули эса ТШ ни аниқлашда яхши
натижалар кўрсатган. Тадқиқот натижаларига кўра Сплайн усулининг хатолиги юқори бўлиб,
ТШ ни аниқлашда Ўзбекистон шароитида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас ва унинг ўрнига
IDW усулини қўллаш эса ТШ ни аниқлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Юқоридаги илмий тадқиқотлар ишлари натижалари таҳлилидан шуни кўриш мумкинки,
суғориладиган ерларнинг шўрланиши бўйича кўп йиллик маълумотларни таҳлил қилишда
асосан анъанавий усуллардан фойдаланганлик, ҳамда ГАТ технологияларини қўллаш орқали
фақатгина тупроқ унумдорлик моделларини тузиш услублари ва ТШ хариталари қисқа давр
учун ишлаб чиқилганлиги ва шу билан бирга сизот сувлари ер юза қатламига яқин жойлашган
ҳудудларда сизот сувлари сатҳининг кўтарилиши билан суғориладиган тупроқлар шўрланиш
даражалари ва вақт ўтиши давомида шўрланган худудлар географиясининг ўзгаришларини
кўрсатувчи илмий асосланган маълумотлар ҳамда ГАТ усулларини қўллаб олинган хариталар
йўқлиги маълум бўлди.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, ушбу тадқиқот ишининг асосий мақсади Сирдарё
вилояти суғориладиган ерлари мисолида анъанавий тадқиқот усуллари ва ГАТ
технологияларини уйғунлаштириб, ТШ даражаларининг иқлим омиллари таъсирида 2000 –
2015 йиллар давомидаги ўзгариши динамикасини аниқлаш, ҳамда ГАТ технологиялари орқали
олинган натижаларни аниқлилигини текширишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |