* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
55
5-расм. Сирдарё вилоятида суғориладиган майдонлар ТШ нинг 2000-2015-йиллар учун анъанавий усулда
ҳамда 2016-2019 йиллар учун геоахборот тизимлари ёрдамида аниқланган ўзгариш динамикаси
Шунга ўхшаш корреляцион таҳлиллар Р.Кулматов [37] томонидан Ўзбекистоннинг Навоий
вилояти суғориладиган ерлари шўрланишига иқлим параметрларининг таъсирини кўриш мақсадида
амалга оширилган. Ушбу тадқиқот ишида ҳам ўртача кўп йиллик ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик
йиғиндиси иқлим омиллари деб қаралган ва бундан ташқари яна кўплаб ташқи глобал ва ҳудудий
омилларнинг хам корреляция коэффициентлари аниқланган. Ушбу тадқиқот якуни иқлим
омилларининг ТШ га кучсиз боғлиқлигини (< 15%) кўрсатган.
Олинган маълумотлар шўрланмаган суғориладиган майдонларнинг ўзгариши ёғингарчилик
миқдорига ва мавсумий ўртача ҳаво ҳароратига нисбатан боғлиқлигини (корреляцион коэффициентлар
0.283 ва 0.25) кўрсатди (2-жадвал). Кам шўрланган суғориладиган майдонлар ўзгариш динамикаси ёзги
ўртача ҳаво ҳароратига сезиларли (0.59), ҳамда ёғингарчилик микдорига нисбатан сезиларсиз (0.2)
боғлиқлигини кўрсатди. Ўрта шўрланган суғориладиган майдонларнинг ўзгаришига иқлим
ўзгаришлари сезиларли даражада таъсири мавжудлиги кузатилди.
2-жадвал
Иқлим омилларининг суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси билан боғлиқлик
даражасини кўрсатувчи корреляцион коэффициентлар қиймати
Т/р
Иқлим омиллари
Суғориладиган ерларнинг шўрланиш
даражаси
Шўрлан
маган
Кам
Ўрта
Кучли
1.
Ҳаво ҳарорати, ˚C (ёзги)
0.250
0.589
0.532
0.562
2.
Ёғингарчилик, мм (ёзги)
0.063
0.086
0.126
Do'stlaringiz bilan baham: |