Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o
3. Ҳаво ҳарорати, ˚C (қишги) 0.083 0.356
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
- Хулосалар
0.010
3. Ҳаво ҳарорати, ˚C (қишги) 0.083 0.356 0.418 0.227 4. Ёғингарчилик, мм (қишги) 0.283 0.206 0.279 0.027 Иқлим омиллари тасирида ёзги ва қишги ўртача ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ўрта шўрланган суғориладиган майдонлар ҳам пропорцион равишда ўзгариши аниқланди. Ўрта шўрланган майдонларнинг ўзгариши ёғингарчилик миқдорига ҳам қисман боғлиқлиги ҳам кузатилди. Кучли шўрланган ерларнинг шўрланиши ўзгариши динамикаси ҳам ҳаво ҳароратига боғлиқлиги аникланди (0.56). Шу билан бирга, кучли шўрланган майдонлар ёғингарчилик микдорига умуман боғлиқ эмаслиги аниқланди. Корреляцион таҳлил натижаларига қараб хулоса қилиш мумкинки, иқлим ўзгаришларининг таъсири ҳамма даражадаги ТШ аниқланган ҳудудларнинг суғориладиган майдонлари шўрланиш * GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI, Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1 56 даражаси ўзгаришига сезиларли боғланган бўлган. Ҳаво ҳароратини кўтарилиши турли даражадаги минераллашган ер ости сизот сувларини буғланиши натижасида суғориладиган майдонлардаги мавжуд шўрланиш даражасини мусбат томонга ўзгаришига олиб келса, ёғингарчиликни ортиши ёки ўзгариши ТШ жараёнига таъсири деярли аниқланмади. Суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларида тузлар йиғилиши 2 та асосий сабабга кўра рўй беради: бири суғоришда ишлатилган минераллашган сувлар таркибидаги тузлар келиб қўшилиши бўлса иккинчиси - ортиқча суғориш ва мавжуд дренаж тизимининг яхши ишламаслиги туфайли сизот сувлари сатхи ва минераллашувининг ошиши туфайли. Хулосалар Сирдарё вилоятининг суғориладиган майдонларида ТШ нинг турли таснифланган даражалари тарқалиши қишлоқ хўжалиги экинларига бевосита таъсир қилиб, унинг ҳосилдорлигининг пасайишига сабаб булади. Вилоятда шўрланмаган суғориладиган майдонлар йиллар давомида кам даражада кўпайганлигига қарамасдан, ҳозирги пайтда умумий суғориладиган майдоннинг 3% ини ташкил этган ва бу ёмон кўрсатгич ҳисобланади. Вилоятда асосан кам ва ўрта шўрланган суғориладиган майдонлар ташкил этганини эътиборга олиб илмий асосланган агротехник ишларни амалга ошириб, ТШ ни нисбатан камайтиришга эришиш мумкин. Кам ва ўрта шўрланган майдонларнинг ўзгариш даражасини шундай ҳолатда сақлаб туриш лозим булади, акс ҳолда бу кўрсатгич кам даражада шўрланган майдонларни ўрта даражага, ҳамда ўрта даражани кучли даражадаги шўрланган майдонлар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Асосий эътибор вилоятнинг Мирзаобод, Ховос, Сардоба ва Боёвут туманларига қаратилиши лозим. Ушбу туманларда шўрланмаган майдонлар деярли мавжуд эмас. Сирдарё вилояти суғориладиган майдонларидан олинган дала ва лаборатория тадқиқотлари натижаларига, хамда ГАТ ни қўллаган ҳолда ТШ ҳолатини баҳолавчи хариталар ишлаб чиқилган. ГАТ технологиялари асосида тузилган хариталар бўйича ҳудудда шўрланмаган тупроқларнинг умумий майдонни - 5,9 %, кучсиз шўрланган - 53,9 %, ўртача шўрланган - 31,3 %, кучли шўрланган 6,4 % ва шўрҳок тупроқлар 2,5 % ни ташкил этган. Хариталар маълумотлари вилоятнинг ТШ ҳолатини мониторинг қилишда, экин турларини танлаш ва жойлаштиришда, ҳудуд тупроқларининг экологик ҳолатини яхшилаш бўйича бир қатор илмий ва амалий хулосалар ишлаб чиқишда фойдаланиш учун тавсия этилади. Олинган кўп йиллик тадқиқот натижалари асосида вилоят қишлоқ хўжалиги мутахассислари ва фермерлари учун куйидаги чораларни кўриш тавсия килинади: Суғориладиган майдонлар ҳолатини аниқлаш мақсадида суғориш суви, сизот сувлари сатҳи ва минераллашувини ҳар йили мониторинг қилиб туриш, реал ҳолатни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида анъанавий усуллар билан биргаликда ГАТ технологияларини қўллаш; Сизот сувлари сатҳининг кўтарилмаслиги учун, сувни тежовчи суғориш усулларидан фойдаланиш; вақти-вақти билан суғориладиган майдонларни текислаб туриш; Вегетация даври бошланишидан олдин шўрланган майдонларни ГАТ технологиялари орқали аниқлаб, ушбу майдонларда шўр ювиш ишларини мунтазам олиб бориш ва ҳудди шундай ишларни вегетация давридан кейин ҳам амалга ошириш; Суғориладиган ерларда шўрланиш тарқалиши олдини олиш мақсадида дренаж тизимларидаги лойқа ва тупроқ чўкмаларни олиб ташлаш йўли билан тозалаш чораларини амалга ошириш. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling