Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1
кам шўрланган майдонлар Мирзаобод туманига тўғри келиб, 2016-2019 йиллар оралиғида
ўзгаришсиз қолди, яъни 17000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 42%) ни ташкил этган (4-расм). Шўрланиш даражаси ўртача бўлган суғориладиган майдонлар вилоят бўйича 2 та туманда кўпайган ва 2 та туманда эса қамайган. Ўртача шўрланган майдонлар кўпайган ҳудудлар Ховос ва Сардоба туманларига тўғри келиб, кўпайиш кўрсаткичи 4 йилда ўрта ҳисобда 5000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 16%) ни ташкил қилган. Вилоятнинг Мирзаобод ва Оқ-олтин туманларида 2016-2019 йиллар оралиғида ўрта шўрланган суғориладиган майдонлар, мос равишда 19500 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 48%) дан 17000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 43%) гача, ҳамда 5000 га дан 1700 га гача камайган. Сирдарё, Сайхунобод ва Гулистон туманларида ўртача шўрланган майдонлар деярли аниқланмаган бўлса, тадқиқот йиллари давомида Боёвут туманида ўртача шўрланган майдонлар ўзгаришсиз қолиб 4200 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 12%) ни ташкил қилган (4-расм). Тадқиқот йиллари оралиғида вилоятнинг кучли шўрланган суғориладиган майдонлари фақатгина 3 та туманда аниқланган. Булардан Мирзаобод тумани кучли шўрланишга энг мойил туман ҳисобланиб, 2016 йилда кучли шўрланган майдонлар 3400 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 8%) ни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб бу кўсаткич 5700 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 14%) гача етган (5-расм). Бундан ташқари, кучли шўрланган майдонлар Ховос туманида тадқиқот йиллари давомида ўзгаришсиз қолиб (1000 га га яқин), Сардоба туманида 2016 йилда 1000 га ни ташкил этган кўрсаткич, қарийб 800 га ўсиб, 2019 йилда 1800 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 4%) ни ҳосил қилди. Вилоятнинг қолган туманларда кучли шўрланган суғориладиган майдонларнинг йўқлиги, жуда яхши кўрсаткич ҳисобланади (4-расм). Вилоят бўйича олинган натижалар юқоридаги 2-расмга қўшимча равишда 2016-2019 йиллар учун графикда тасвирланди (5-расм). 2015 йилдан кейинги чегара (қора чизиқ) гача шўрланмаган ва кучли шўрланган майдонларни кўрсатувчи чизиқлар нисбатан стабил ҳолатда бўлган бўлса, давр якунида ушбу майдонларни ифодаловчи чизиқлар бир мунча ўсиб туташди ва тахминан 9000 га (вилоятнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 3%) ни ташкил этди. Жадаллик билан ўсган кам шўрланган ва сезиларли камайган ўрта шўрланган майдонлар чегарадан 2019 йилгача стабил ҳолатини сақлаб, мос равишда тахминан 220000 га (вилоятнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 77%) ва 50000 га (вилоятнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 17%) ни ҳосил қилган (6-расм). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling