Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


туманлар кесимида ўзгариш динамикаси


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

туманлар кесимида ўзгариш динамикаси 
ГАТ технологиялари ҳозирги кунда экологик мувозанатни баҳолашнинг энг замонавий 
усулларидан ҳисобланади [56]. ГАТ нинг афзалликларини эътиборга олган ҳолда 2016-2019
йиллар учун ТШ даражасининг вилоят туманлари кесимида бахоланиш даражаси 4-расмда 
берилган. IDW интерполяцияси орқали олинган малумотларга кўра, фақат 2018 йил 
малумотларида шўрланмаган ҳудудлар бошқа йиллардагига нисбатан бемалол кўз билан 
ажратиб олиш мумкин (3-расм). 2016-2019-йиллар мобайнида кам шўрланган ҳудудлар 
бошқа даражалардаги шўрланган ерларга нисбатан катта майдонларни ташкил қилган. 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
52 
Тадқиқот олиб борилган йиллар давомида ўрта ва кучли шўрланган майдонлари бўлган 
туманлар майдони нисбатан камайган ва бу яхши курсатгич ҳисобланади. 
3-расм. 2016-2019-йиллар давоматида вилоят туманларида суғорилдаиган 
майдонларининг шўрланиш даражасига кўра тақсимланиши 
IDW орқали олинган натижаларнинг Woodcock ва Gopal [58] таклиф қилган услубга 
асосан аниқлилик даражаси текширилиб чиқилди. Бунда бирламчи маълумотнинг IDW орқали 
олинган маълумотларига, яъни ТШ нинг ҳар бир даражасига тўғри келадиган бирламчи майдон 
қиймати бир бири билан солиштирилди. Солиштириш натижасида IDW хариталари 76.8% (п = 
0.0007) аниқликни берди ва келгусида ТШ ни ГАТ орқали баҳолашда IDW усулидан кенг 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
53 
фойдаланишга асос яратди. Бундай ўхшашликни ушбу вилоятнинг Мирзаобод туманида олиб 
борилган тадқиқот натижалари мисолида ҳам кўриш мумкин [43]. 
Сирдарё вилояти бўйлаб ГАТ усулида олинган ТШ даражаларининг хар бир 
классификацияси учун аниқланган майдонлар гектар бирлигида туманлар бўйича 
гистограммалар кўринишида ҳисоблаб чиқилди (4-расм). Шўрланмаган майдонлар микдори 
фақат 2018 йилда максимумга эришгани ва бошқа йилларда деярли бошқа даражадаги 
шўрланган тупроқ эгаллаган майдонлари орасида сезиларсизлиги кузатилган ва бу нисбатан 
ёмон кўрсатгич ҳисобланади. 
Кам шўрланган майдонларнинг тадқиқот йиллари мобайнида тақсимланиши унча фарқ 
қилмаган бўлиб, туманлар бўйича энг йирик суғориладиган майдон Оқ-олтин туманига тўғри 
келиб 2019 йилда 37000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 94%) ни 
ташкил этган. Сирдарё ва Боёвут туманларида эса кам шўрланган майдонлар йиллар давомида 
кам ўзгарган ва ўрта ҳисобда 32000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 
91%) ни ташкил қилган. Ҳудди шундай ўхшашлик Гулистон, Ховос ва Сардоба туманлари 
суғориладиган майдонларида ҳам кузатилди ва ўрта ҳисобда 23000 га (туманнинг умумий 
суғориладиган майдонига нисбатан 72%) ни ташкил қилди. Туманлараро энг паст қийматга эга 

Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling