Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1 45 Ключевые слова: засоленность почвы, климатические изменения, ГИС, статистический анализ, Сырдарьинская область, мониторинг, орошаемая площадь, корреляционный анализ, электропроводность Кириш Бугунги кунда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланиши ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи глобал экологик муаммодир. Суғориладиган тупроқлар шўрланиши жараёни натижасида тупроқ деградацияга учрайди экинлар хосилдорлиги камаяди ва мамлакатлар учун озик-овкат етишмаслиги муаммоларини келтириб чикаради. [1,2]. Бундан ташқари, тупроқ шўрланиши (ТШ) антропоген омилларнинг таъсири ҳамда кучли иқтисодий ва демографик ўсиш туфайли ошиб боради, бу эса сезгир қурғокчил, арид пасттекисликларда ва иқлим ўзгариши шароитида ерларнинг ҳосилдорлиги камайишига олиб келади [3,4,5]. Бугунги кунда ТШ жаҳон миқёсида жиддий экологик ва ижтимоий-иқтисодий муаммога айланди [6]. Глобал миқёсда барча қишлоқ хўжалиги ерларининг учдан бир қисми тобора шўрланиб, 100 дан ортиқ мамлакатни ва барча иқлим шароитларини қамраб олмоқда. Дунё бўйлаб 1 миллиард гектар ерлар шўрланган бўлса, шу жумладан 77 миллион гектари инсон фаолияти натижасидадир. Шўрланиш айниқса арид ва ярим арид ҳудудлар иқтисодиётига салбий таъсир қилади [7]. БМТ нинг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунё бўйича йилига қарийб 6 млн га ер ТШ оқибатида чўлланишга учрамоқда, ҳайдаладиган ерларнинг 40% дан ортиғи ирригация ва мелиорация ишларида камчиликларга йўл қўйилган сабабли деградацияга учраб, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун яроқсиз ҳолга келган [8]. Жами қитъалар бўйича 43 395,7 минг км 2 майдонни эгаллаган арид ҳудудларнинг 9 537,2 минг км 2 (22%) майдони турли даражада шўрланиш таъсирига учраган. Масалан, Евросиё қитъасида 17 992 минг км 2 арид ҳудудларининг 20,5% и, Африка қитъасида 14 654,1 минг км 2 нинг 5,5% и, шимолий Америка қитъасида 5 771,6 минг км 2 нинг 3,1% и, жанубий Америка қитъасида 3 673,4 минг км 2 нинг 35,0% и ва Австралия қитъасида 6 250 минг км 2 нинг 57,1% и турли даражада шўрларган майдонлар ҳисобланади [9,10,11,12]. Ўрта Осиёнинг текислик ҳудуди, асосан, табиий шўрланган ва тупроқнинг иккиламчи шўрланиши ривожланиши учун потенциал ҳавфли ҳисобланади [13]. Суғориладиган ерларнинг шўрланиши Ушбу минтақада ярим чўл ва қуруқ минтақаларидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига катта зиён келтирмоқда. Ушбу худудларнинг суғориладиган 7,5-8,0 млн. га ерларидан 50% га яқини шўрланган бўлиб, шундан 29% ўртача ва юқори шўрланган майдонлар ташкил қилади. Жумладан Қирғизистонда 1,08 млн га суғориладиган ер майдонлариидан 11,5%, Тожикистонда 719,2 минг га дан 16,0%, Қозоғистон 2,31 млн га дан 33,0%, Туркманистонда 1,74 млн га дан 95,9% Ўзбекистонда 4,28 млн га дан сезиларли қисми – 50,1%, турли даражада шўрланишга учраган [14,15]. Иқлим ўзгариши ва қурғоқчил иқлим ҳам арид ва ярим арид минтақаларда тупроқларнинг шўрланиш даражаларини табиий равишда оширмоқда [16]. ТШ Ўрта Осиё мамлакатларидида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини камайтиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади [17, 18]. Бундан ташқари, интенсив суғорма деҳқончилик фаолияти туфайли қуйи Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатлар, айниқса, Туркманистон, Ўзбекистон ва жанубий Қозоғистонда суғориладиган ерларининг иккиламчи шўрланиши юзага келмоқда [19, 20]. Ўзбекистонда шўрланган ерлар суғориладиган ерларнинг 49% ини, кучсиз шўрланган ерлар 31% ини, ўртача шўрланган ерлар 16% ини, кучли шўрланган ерлар эса 4% ини ташкил этади. Суғориладиган ерларнинг Қорақолпоғистон Республикасида 77%, Хоразм вилоятида 100%, Бухоро вилоятида 87%, Жиззах вилоятида 79%, Навоий вилоятида 87% ва Сирдарё вилоятида 95% шўрланган [18, 21, 22]. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling