* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
51
Натижалар ва уларнинг таҳлили
Сирдарё вилояти 2000-2015-йиллардаги суғориладиган ерлари шўрланиш даражаси
ўзгариши динамикаси.
Вилоятнинг суғориладган майдонлари учун аниқланган ТШ даражаси ҳақидаги
маълумотлар туманлар кесимида олиниб умумий вилоят учун тадқиқот натижалари таҳлил
қилинди (2-расм).
2-расм. Сирдарё вилояти суғориладиган майдонларининг ТШ даражаси ўзгариш
динамикаси
Тадқиқот йиллари мобайнида вилоят суғориладиган майдонларининг таҳминан 60% ини
асосан кам шўрланган майдонлар ташкил этган ва йиллар давомидаги ўсиш кўрсаткичи
аҳамиятлилиги келтириб ўтилган (R
2
=0,7). Шўрланмаган майдонлар 2000 йилда кам тахминан
4000 га (1%) ни ташкил қилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2015 йилда икки бараварга ўсган 7500 га
(2%) ва бу ўсиш статистик жиҳатдан кўринарсиз ҳисобланади (R
2
=0,002) (3-расм). Ўрта
шўрланган суғориладиган майдонлар кўрсаткичининг камайиши сезиларли бўлиб 2000 йилда
70000 га (24%) ни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда камайиш даражаси статистик
аҳамиятлилигини (R
2
=0,7) кўрсатиб, 50000 га (17%) ни ташкил қилган ва ушбу ҳолат яхши
кўрсаткич ҳисобланади. Тадқиқот йилларининг бошланишида кучли шўрланган майдонлар
23000 га (8%) ни ташкил қилган бўлса, ўтган 15 йил давомида сезиларли камайиб, 2015 йилда
5000 га (1,5%) ни ташкил қилган. Пасайиш даражаси, бошқа даражадаги шўрланган
майдонлардан фарқли ўлароқ, максимал қийматга эга бўлган статистик жиҳатдан
аҳамиятлилик коэффициентга эга бўлди (R
2
=0,76) ва бу ҳам ўз навбатида яхши кўрсаткич
хисобланади.
Геоахборот тизимлари ёрдамида 2016-2019 йиллар учун аниқланган ТШ нинг
Do'stlaringiz bilan baham: |