Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


-расм. Сирдарё вилояти суғориладиган майдони харитаси


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

1-расм. Сирдарё вилояти суғориладиган майдони харитаси 
Вилоятдаги ёғинлар миқдорининг катта миқдори қиш ва баҳор ойларига тўғри келади. 
Ёғингарчилик миқдориниг энг катта ва энг кичик кўрсаткичлари Янгиер метеорологик 
станциясида кузатилган бўлиб, энг катта миқдор 2018 йилда 447 мм, энг кичик миқдор эса 2014 
йилда 236 мм ташкил этган тадқиқот йилларида энг серёғин йил 2012 йил ва энг камёғин йил 
2014 йилда кузатилган. Вилоят иқлимига кўпроқ эътибор қаратишимизнинг асосий сабаби, 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
49 
жойнинг гидрометеорологик маълумотлари сизот сувлари сатҳи ва минераллашувига бевосита 
таъсир этиб, суғориладиган майдонларда тупроқларнинг иккиламчи шўрланишига сабаб 
бўлувчи омиллардан ҳисобланади. 
Ечиш усуллари 
Суғориладиган майдонлар шўрланиши олдини олишда шўрланиш даражаси ва 
майдонини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. ТШ ни аниқлаш учун турли усуллар мавжуд 
бўлиб, улардан оддий ва дала шароитида қўллашга мос булгани электр ўтказувчанлик (ЭЎ) 
кўрсаткичини аниқлашдир.
Сирдарё вилоятининг суғориладиган ерлари учун ТШ ни баҳолаш 1992 йилдан буён 
мунтазам равишда Сув Хўжалиги Вазирлигига қарашли вилоят Ирригация Тизимлари Ҳавза 
Бошқармаси қошидаги Гидромелиоратив экспедицияси, ҳамда Ер Ресурслари, Геодезия, 
Картография ва Давлат Кадастрлари Давлат Қўмитаси томонидан амалга ошириб келинади 
[49].
ТШ ни доимий назорат қилиб бориш мақсадида йилнинг баҳор ва куз фаслида 
мелиоратив экспедиция томонидан дала кузатув ишлари амалга оширилиб борилади. 2018-2020 
йилларда олиб борилган дала экспедицияси тадқиқот ишларида мақола муаллифлари ҳам 
қатнашишган. Сирдарё вилоятининг 287,6 минг га га яқин суғориладиган майдонларидан 2016-
2019 йилларнинг октябрь ойи ҳолатига кўра ҳар бир йил учун ўртача 3,8 минг нуқтадан тупроқ 
наъмуналари анализлар учун олинган. Наъмуналар тупроқ қатламининг 0-30, 30-70, ҳамда 70-
100 см бўлган чукурликдан олиниб, умумий ҳисобда ҳар бир йил учун ўртача 11,4 минг дона 
тупроқ наъмуналари тупроқ шўрланишини аниқлаш учун олинган.
Дала шароитида ТШ «ПРОГРЕСС 1Т» рақамли кондуктометр-термометр қурилмаси 
ёрдамида аниқланди. Бу қурилма вазнининг енгиллиги, тузилиши ва электрон узелларнинг 
қулай жойлашгани, таъминот батарейкалари катта ресурсга эгалиги туфайли қурилмани дала 
шароитида ишлатиш қулай. Дала тадқиқотларида тупроқ қаттиқ бўлган ҳолатларда намуна 
олиш учун тешгичдан фойдаланилди.
Бирламчи маълумотлар асосан 2000-2015 йиллар учун таҳлил қилиниб, 2016-2019 йиллар 
маълумотлари эса ГАТ технологияларини қўллаган ҳолда топилган натижаларни текшириш, 
яъни илмий тасдиқлаш учун хизмат қилди [50].
Тадқиқотларда ТШ даражаларининг ПРОГРЕСС 1Т қурилмасида турли таснифланган 
(классификациялашган) аниқланган қийматлари вилоятнинг суғориладиган ерлари бўйича 
тақсимланиши кўзланган бўлса, ТШ нинг таснифланган қийматларини таҳлил килиш керак. 
ТШ кўп омилларга: тупроқ хоссалари, ер ости ва сизот сувлари сатҳи ва минераллашув 
даражаси, суғориш ва агротехникага усулларига, критик чуқурликка, дренаж эффективлигига, 
экилган қишлоқ хўжалик экинлари турига боғлиқ бўлади [51]. Rhoades [51] ЭЎ маълумотлари 
асосида суғориладиган ерлари учун бутун вегетация даврида тузлар миқдори қишлоқ хўжалик 
экинлари ҳосилдорлигига (ўсишига) зарар қилмайдиган даражасини белгилаш учун ТШ ни 
қуйидагича таснифлаган қийматларидан фойдаланилди (1-жадвал). 
Шунингдек, харитадан олинган маълумотларни солиштириш йўли билан вилоятнинг 
суғориладиган экин майдонларида ТШ даражасининг ўзгаришига қараб, ерларда мелиоратив 
вазиятлар ўзгариши салбий кўрсаткичларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг прогноз 
кўрсаткичлари ҳамда кўп йиллик ўзгаришлар амплитудасини аниқлаш мумкин.
ГАТ технологиялари ёрдамида тадқиқот ишларида 2016-2019 йиллар давомида олинган 4 
та масофадан зондланган космик суратлардан фойдаланилди. Космик суратларнинг манбаси 
“Landsat” ҳисобланиб (“Landsat” ҳақида қўшимча маълумот учун: https://uz.eferrit.com/landsat/), 
бирламчи маълумотларни таҳлил қилиш учун “Earth Explorer” маълумотлар базасидан юклаб 
олинди [52]. Юкланган суратлар мос равишда 2016, 2017, 2018 ва 2019 йилларнинг aпрель ойи 
учун бирламчи маълумотларга асосланиб олинган. Таҳлил қилинган фазовий суратлар дала 
амалиётига чиқмасдан туриб Сирдарё вилоятининг суғориладиган ерларида мавжуд турли 



Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling