* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
53
фойдаланишга асос яратди. Бундай ўхшашликни ушбу вилоятнинг Мирзаобод туманида олиб
борилган тадқиқот натижалари мисолида ҳам кўриш мумкин [43].
Сирдарё вилояти бўйлаб ГАТ усулида олинган ТШ даражаларининг хар бир
классификацияси учун аниқланган майдонлар гектар бирлигида туманлар бўйича
гистограммалар кўринишида ҳисоблаб чиқилди (4-расм). Шўрланмаган майдонлар микдори
фақат
2018 йилда максимумга эришгани ва бошқа йилларда деярли бошқа даражадаги
шўрланган тупроқ эгаллаган майдонлари орасида сезиларсизлиги кузатилган ва бу нисбатан
ёмон кўрсатгич ҳисобланади.
Кам шўрланган майдонларнинг тадқиқот йиллари мобайнида тақсимланиши унча фарқ
қилмаган бўлиб, туманлар бўйича энг йирик суғориладиган майдон Оқ-олтин туманига тўғри
келиб 2019 йилда 37000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан 94%) ни
ташкил этган. Сирдарё ва Боёвут туманларида эса кам шўрланган майдонлар йиллар давомида
кам ўзгарган ва ўрта ҳисобда 32000 га (туманнинг умумий суғориладиган майдонига нисбатан
91%) ни ташкил қилган. Ҳудди шундай ўхшашлик Гулистон, Ховос ва Сардоба туманлари
суғориладиган майдонларида ҳам кузатилди ва ўрта ҳисобда 23000 га (туманнинг умумий
суғориладиган майдонига нисбатан 72%) ни ташкил қилди. Туманлараро энг паст қийматга эга
Do'stlaringiz bilan baham: