Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
54 
4-расм. Сирдарё вилояти туманлари бўйича ТШ нинг классификацияларига тўғри келадиган майдон, га 
Олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида, яъни 2016-2019 йиллар давомида олинган 
хариталардан ТШ га кўра аниқланган туманларнинг суғориладиган майдонлари ўзгариши 
динамикасини аньанавий усулда олинган маълумотларга солиштириб кўрилганда аниқлик даражаси 
77% лигини кўрсатди. Бу ўз навбатида олинган натижалар илмий ва амалий аҳамиятга эга эканлигини 
кўрсатади. Тадқиқотлар (2000-2015 йиллар учун анъанавий усулда 2016-2019 йиллар учун геоахборот 
тизимлари ёрдамида) натижаларини умумлаштириб қуйидаги хулосага келиш мумкин. 
Вилоятнинг суғориладиган майдонларида ТШ нинг анъанавий ва ГАТ тизимлари орқали аниқлаш 
ва ўрганиш натижалари маълумотларидан келиб чиқиб, юзага келган ҳолатни бартараф этиш учун 
қуйидаги ишларни бажариш лозим: суғориш учун ишлатилаётган сувларнинг минераллашув 
даражасини аниқлаш ва улардан тежамкорлик билан фойдаланиш; мавжуд дренаж тизимларини ишчи 
ҳолатда бўлишини таъминлаш ва самарали ишлашини назорат қилиш; ҳар йили мавжуд зовурларнинг 
техник ҳолатини ўрганиб чиқиб, қониқарсиз бўлган коллектор зовурларда тозалаш ишларини ўтказиш;
ГАТ технологияларининг натижаларига асосан, ушбу ҳудудда анъанавий усулларнинг натижалари 
бўлмаса ГАТ услуби амалда қўлланилганда мавжуд 20% лик хатоликни инобатга олиш тавсия 
қилинади. 
Иқлим ўзгаришларининг ТШ таъсирини баҳолаш
 
Вилолят ТШ даражасига иқлим ўзгаришларининг таъсири корреляция коэффициентлари орқали 
баҳоланди (2-жадвал). Иқлим омиллари сифатида ўртача кўп йиллик (2000-2019 йиллар) мавсумий ҳаво 
ҳарорати – қишки (декабрь, январь, февраль) ва ёзги (июнь, июль, августь), ҳамда кўп йиллик мавсумий 
ёғингарчиликлар миқдори танлаб олинди. Чунки, ҳаво ҳарорати ортиши билан минераллашган сизот ва 
ер ости сувлари буғланиб улар таркибидаги тузлар суғориладиган тупроқнинг устки қисмида қолиши 
ва тўпланиши кузатилади [59, 60]. Бунга қўшимча равишда, ёғингарчилик миқдори ҳам ТШ 
даражасининг ўзгаришига (камайишишга) бевосита таъсирини ўтказади. Ёғингарчилик миқдори 
ортиши суғориладиган майдоннинг устки тупроқ қисмида қолган тузларни ювиш имкониятини хам 
келтириб чиқаради [61]. Бу ўз навбатида маълум даражада кучли шўрланган суғориладиган
майдонларнинг камайишига олиб келиши мумкин. 



Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling