Субпудрат шартномаси бухоро ш. 2023 й


Томонларнинг мулкий жавобгарлиги


Download 26.64 Kb.
bet8/9
Sana24.08.2023
Hajmi26.64 Kb.
#1669857
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Файл (3)

Томонларнинг мулкий жавобгарлиги

  1. Томонлардан бири шартнома мажбуриятини бажармаса ёки зарур даражада бажарилмаган такдирда айбдор томон:

  • иккинчи томонга етказилган зарарни тўлайди;

Узбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, бошқа қонун ҳужжатларида ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган тартибда бошқача жавобгарликка тортилади.

  1. Шартномага мувофиқ бажарилган ишлар ҳажмини тасдиклашдан асоссиз равишда бош тортилганлиги учун Буюртмачи Пудратчига ўзи тасдиклаши рад этган ёки бош тортган сумманинг 10 фоизи микдорида жарима тўлайди.

  2. “Субпудратчи” объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун “Пудратчи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган кисмининг 0,1 фоизи микдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. “Пудратчи” томонидан топилган нуқсонлар ва камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагани учун “Субпудратчи” “Пудратчи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сифатсиз бажарилган ишлар кийматининг 0,1 фоиз микдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси сифатсиз бажарилган ишлар кийматининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.

Пеня тўлаш “Субпудратчи”ни ишларини бажаришнинг ёки хизматлар кўрсатишнинг кечикиши туфайли етказилган зарарларни қоплашдан озод этмайди.

  1. Агар бажарилган ишлар сифати белгиланган стандартларга, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, ишчи ҳужжатларига мувофиқ бўлмаса у ҳолда “Пудратчи” курилишда Давлат назорати инспекциясининг хулосаси асосида объектни қабул қилиш ва унинг учун ҳак тўлашдан бош тортиш, шунингдек “Субпудратчи”дан сифати зарур даражада бўлмаган ишлар қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима ундириш ҳуқуқига эга.

  2. Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун мазкур бандда назарда тутилган жазолардан ташкари шартномани бузган томон тарафидан килинган харажатларда, мол-мулкнинг йўкотилиши ёки шикастланишида, шу жумладан бой берилган фойдада ифодаланадиган пеня билан копланмаган зарарларни коплайди.

  3. Муддат ўтказиб юборилганлиги ёки мажбуриятларнинг бошқача тарзда зарур даражада бажарилмаганлиги учун пеня тўлаш томонларни ушбу мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.


Download 26.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling