Субпудрат шартномаси бухоро ш. 2023 й
Пудратчининг мажбуриятлари
Download 26.64 Kb.
|
Файл (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишларни бажариш муддати
- ________________ _
Пудратчининг мажбуриятлари
Мазкур шартномани бажариш учун “Пудратчи”: мазкур шартнома қонуний кучга киргандан сўнг ишларни бажариш учун курилиш майдонини объект қурилиши бошланиши ва қурилиш тугаллангунча бўлган даврда “Субпудратчи”га бериш; ишлар бажарилиши устидан доимий қурилишда техник назорат ва мазкур шартномада қайд этилган “Субпудратчи” томонидан қабул қилинган мажбуриятлар ва бошқа функцияларга риоя этилишини назорат қилиш, “Субпудратчи”дан тугалланган ишларни қабул қилиб олишни таъминлаш; қурилиш объектига ажратиладиган лимит доирасида “Субпудратчи”га аванс бериш ва жорий молиялаштиришни амапга оширишни ўз зиммасига олади; мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб, бир ой давомида “Субпудратчи”га пудрат ишларини қабул қилиш учун зарур бўлган ижро ҳужжатлари рўйхатини такдим этиш; мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади. Ишларни бажариш муддати “Субпудратчи” мазкур шартномага мувофиқ, аванс тўлови тушган кундан бошлаб 3 иш куни ичида ишларни бажаришга киришади. Қурилишнинг давом этиш вақти, ишлар бошланган кундан эътиборан _________________ ташкил этади. Мазкур шартнома бўйича ишлар, ишларни бажариш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Тўловлар ва ҳисоб-китоблар “Пудратчи” “Субпудратчи”га шартнома кийматининг 15% микдорида аванс ўтказади. “Пудратчи” томонидан “Субпудратчи”га аванс бериш ва жорий молиялаштириш учун молиялаштириш ва ишларни бажариш жадваллари асос ҳисобланади. Жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни ҳисобга олган ҳолда, ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалларига мувофик объектнинг умумий шартнома ва жорий кийматнинг 95% доирасида амалга оширилади. Объектни умумий шартномавий жорий кийматининг колган 5 фоиз маблағи “Пудратчи” ва “Субпудратчи” ўртасидаги узил-кесил хисоб-китоб курилиш тугалланганиб, объект қабул комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилингандан кейин ва мазкур шарномада белгиланган кафолатли муддат тугагаб “Буюртмачи” томонидан “Пудратчи”га ушбу объект буйича 100% тулов амалга оширилгандан сунг 3 банк иши кунида амалга оширилади. _Бунда “Субпудратчи” “Пудратчи”га: объектдан фойдаланувчи ташкилот, “Пудратчи” ва “Субпудратчи” томонидан кафолат муддати тамом бўлгандан сўнг эътироз ва камчилик йўкпиги тўгрисидаги уч томонлама далолатномадан асл нусха, объектнинг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида тасдиқланган ишчи қабул ҳайъат далолатномасини такдим этади. “Субпудратчи” объект фойдаланишга топширилгунга қадар мазкур шартнома бўйича мулк ҳукукини ўзида сақлаб қолади. Объектнинг “Пудратчи”га топширилгунга қадар, объектнинг тасодифий йўк килиниши ва шикастланиши хавфи “Субпудратчи”нинг зиммасида бўлади. “Пудратчи” мазкур шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб 10 кун мобайнида бажармаган такдирда, “Субпудратчи” бу ҳакда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда “Пудратчи”ни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартиришлар киритиш ёки шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиш*ҳукукига эгадир. Бундан “Пудратчи” “Субпудратчи” томонидан бажарилган ишлар учун ҳақтўлашдан озод қилинмайди. Download 26.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling