Субпудрат шартномаси бухоро ш. 2023 й


Кафолатлар “Субпудратчи”


Download 26.64 Kb.
bet6/9
Sana24.08.2023
Hajmi26.64 Kb.
#1669857
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Файл (3)

Кафолатлар

  1. Субпудратчи”:

- лойиҳа ҳужжатлари ҳамда қурилиш меъёрлари, қоидалари ва техник шартларга мувофиқ бажарилган барча ишлар сифатини;

  • ўзи томонидан қурилиш учун қўлланиладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва бутловчи буюмлар, конструкция ва коммуникация тизимлари сифатини, уларнинг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган сертификатларга, давлат стандартларига ҳамда техник шартларига мувофиклигини;

  • ишларни кабул килиш ва объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни ўз вақтида бартараф қилинишни;

объектдан фойдаланганда муҳандислик тизимлари ва ускуналарининг фойдаланиш қоидаларига мувофиклигини кафолатлайди.

  1. Объект ва унга кирадиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналар, материаллардан фойдаланиш ва ишларнинг кафолат муддати томонлар қурилиши тугалланган объектнинг қабул қилиб олиш тўғрисидаги далолатномани имзолаган кундан бошлаб камида 12 ой этиб белгиланади.

  2. Агар объектдан фойдаланишнинг кафолатли даврида аникланиб, уни бартараф этилгунга қадар фойдаланишни давом эттириши имконини бермайдиган нуқсонлар аникланса, у ҳолда кафолат муддати нуқсонларни бартараф этиш даврига узайтирилади. Нуксонлар “Субпудратчи” томонидан унинг ўз ҳисобидан бартараф этилади.

Мавжуд нуқсонлар ва уларни бартараф этиш муддатлари “Субпудратчи” ва “Пудратчи”нинг икки томонлама далолатномаларида қайд этилади.
Агар “Субпудратчи” бажарилган ишларидаги нуқсонлар ва чала ишларни, жумладан ускуналарнинг камчиликларини далолатномада кўрсатилган муддат ичида бартараф этмаса, у ҳолда “Пудратчи” мазкур шартноманинг УП-бўлимида назарда тутилган кафолат суммасини “Субпудратчи”дан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

  1. “Субпудратчи” нуқсонлар ва чала ишлар кўрсатилган далолатномани тузишдан ёки имзолашдан бош торган такдирда, уларни текшириб чиқиш қурилишда Давлат назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади, бу томонларнинг ушбу масала бўйича иқтисодий судга мурожаат қилишини истисно этмайди.


  1. Download 26.64 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling