Субпудрат шартномаси бухоро ш. 2023 й


Download 26.64 Kb.
bet4/9
Sana24.08.2023
Hajmi26.64 Kb.
#1669857
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Файл (3)

Ишларни бажариш

  1. Техник аудитор ишлар бажарилишининг ва шартноманинг бутун давр мобайнида ишларнинг барча турлари билан тўсиксиз танишиш ҳукукига эгадир.

  2. “Субпудратчи” Техник аудитор ишлаш учун жой билан таъминлайди. Техник аудитор “Субпудратчи” томонидан ўтказиладиган қурилиш майдонида ишларни амалга ошириш чогида пайдо бўлувчи масалаларни ҳал килиш бўйича йигилишларда мунтазам равишда қатнашади.

  3. “Субпудратчи” ишларни бажариш лойиҳасига ва мазкур шартноманинг VI бўлимда кўрсатилган муддатлар билан мувофиқлаштирилган ўз режаси ва жадвалига биноан объектда ишларни бажаришни мустақил равишда ташкил этади.

  4. “Субпудратчи” объектда ишларни олиб бориш тартибини қурилишда Давлат назорат инспекцияси билан келишади ва унга риоя этилиши учун конун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

  5. Қурилиш майдонида умумий тартибни таъминлаш “Субпудратчи”нинг вазифаси ҳисобланади.

  6. “Пудратчи” курилиш майдонини бериш тўгрисидаги далолатнома билан бир вақтда “Субпудратчи”га ортикча тупрок ва қурилиш ахлатини жойлаштириш ва етишмаётган тупрокни қазиб олиш учун жой ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни беради.

  7. “Пудратчи” курилиш майдонини бериш тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб 3 кун муддатда қурилиш майдонини белгилаш бўйича ишларни бажариш ва объектни боғлаш (привязка қилиш) учун “Субпудратчи”га геодезия нуқталари, уларнинг координатлари ва баландлик белгиларини такдим этади.

  8. “Субпудратчи” геодезия нуктапарига, линиялар ва даражаларга нисбатан объектнинг тўғри ва зарур тарзда белгиланиши, шунингдек баландлик белгилари ўлчамлари бўлиши ва уларнинг мувофиқлиги тўғри жойлашганлиги учун жавоб беради.

Агар ишларни бажариш жараёнида амалга оширилган ва геодезия ишларида хатолар аниқланса “Субпудратчи” “Пудратчи” билан келишган ҳолда тегишли тузатишларни ўз ҳисобидан киритади.

  1. “Субпудратчи” геодезия бўлиш ишларида ўрнатиладиган координатлар ва баландликлар, геодезия белгиларнинг жойлашиш схемаларини ва жадвалларни сақлайди, ишларни бажариш даврида ва улар тугаллангандан кейин уларни далолатнома бўйича “Пудратчи”га беради.

  1. Қурилиш майдонида ишларни бажариш даврида коммуникацияларни вақтинча улашни ва улаш нуқталарида янгидан қурилган коммуникацияларни улашни “Субпудратчи” амалга оширади.

  2. “Субпудратчи” ўзи томонидан курилишда қўлланиладиган курилиш материаллари, асбоб-ускуналари ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва коммуникация тизимлари сифати лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган спецификацияларга давлат стандартларига, техник шартларга мувофиқ бўлишини ҳамда уларнинг сифатини тасдикдовчи тегишли сертификатларга, техник паспортларга ёки бошка ҳужжатларга эга бўлишини кафолатлайди.

  3. Алоҳида беркитилган конструкциялар ва беркитилган ишлар тайёр бўлишига қараб уларни қабул қилишни бошлашдан 2 кун олдин “Субпудратчи” “Пудратчи”ни ва қурилишда Давлат назорати инспекциясини ёзма равишда хабардор килади.

  4. Қабул қилинадиган конструкциялар ва ишларнинг тайёрлиги “Пудратчи” ва “Субпудратчи” томонидан маъсул конструкцияларни оралик кабул килиш далолатномалари ҳамда уларнинг курилишда Давлат назбрати инспекцияси билан келишган шартларида беркитиладиган ишлар текшируви далолатномалари билан тасдикланади.

  5. “Субпудратчи” “Пудратчи”нинг ишларни бажариш дафтарига киритилган ёзма рухсатномасидан кейингина кейинги ишларни бажаришга киришади.

  6. Агар беркитиладиган ишлар “Пудратчи”нинг тасдиғисиз бажарилган бўлса ёки у бу ҳакда хабардор килинмаган бўлса, ёки кечикиб хабардор қилинган бўлса, у ҳолда унинг талаби бўйича “Субпудратчи” “Пудратчи”нинг кўрсатмасига мувофик беркитиладиган ишларнинг исталган қисмини ўз ҳисобидан очишга, сўнгра эса уни тиклашга мажбурдир.

“Субпудратчи” “Пудратчи”нинг манфаатларга жиддий таъсир қилмайдиган иш ҳужжатларидан майда четга чиқишларни “Пудратчи”нинг розилигисиз амалга оширса, у агар буларнинг курилиш сифатига таъсир этмаганлигини исоблатласа жавобгар ҳисобланмайди.

  1. Агар “Пудратчи” “Субпудратчи” томонидан ишларнинг сифатсиз бажарилганлигини аникласа у ҳолда “Субпудратчи” ўз кучлари билан ва қурилиш қийматини кўпайтирмасдан ушбу ишларни уларнинг зарур сифатини таъминлаш учун келишилган муддатда қайта бажаришга мажбурдир.

Агар “Субпудратчи” сифатсиз бажарилган ишларни келишилган муддатда тузата олмаса, “Субпудратчи” уларни тузатишнинг кечикиши окибатида етказилган зарарларни “Пудратчи”га тўлайди.

  1. “Субпудратчи” курилиш майдонини ва унга туташ кўча полосасини, шу жумладан йўл участкалари ва йўлакларини супуриб-сидиради ва озода сақпайди, курилиш даврида майдонда курилиш ахлатини “Пудратчи” томонидан кўрсатилган жойга чикариб ташлайди.

  2. Ишлар бошланган пайтдан бошлаб улар тугаллангунча “Субпудратчи” ишларни бажариш дафтарини юритади. Дафтарда бутун ишларни бориши, “Пудратчи” ва “Субпудратчи”нинг ўзаро муносабатларида аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар (ишларнинг бошланиши ва тамом бўлиши санаси, материаллар, асбоб-ускуналар берилиши, хизматлар кўрсатилиши санаси, ишларнинг кабул килиб олиниши ўтказилган синовлар, материаллар ўз вактида етказиб берилмасилиги билан боғлик тўхтаб қолишлар, курилиш техникасининг ишдан чикиши тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек курилишни тугаллашни узил-кесил муддатига таъсир килиши мумкин бўлган барча маълумотлар) акс эттирилади.

Агар “Пудратчи” ишларнинг бориши ва сифатидан ёки “Субпудратчи”нинг кайдларидан қониқмаса, у ҳолда ишларни бажариш дафтарида ўз фикирини баён қилади.
“Субпудратчи” дафтарда “Пудратчи” томонидан асосли равишда кўрсатилган камчиликларни 3 кун муддатда бартараф этиш чора-тадбирларини ўз зиммасига олади.


  1. Download 26.64 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling