Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида ҳимоя ва ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш масалалари
Download 79 Kb.
|
advakatura sud
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясида ҳимоя ва ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш масалалари.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 13-моддасида «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принцпларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги шаъни ва қадр қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади», деб белгилаб қўйилган. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда суд ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ўрни муҳимдир. Асоссиз ва қонунга ҳилоф равишда жиноий жавобгарликка тортиш холларига барҳам бериш ва уни олдини олиш чора тадбирлар кўриш биринчи навбатдаги вазифалардан ҳисобланади. Конститутциямизнинг 26 моддасида жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда ошкора кўриб чиқилиб унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди, судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади. Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал кодексининг 24-моддасида ҳам бу масала ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ «ҳимоячи гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қонунда белгиланган тартибда қилинишини амалга оширишга ва уларга керакли юридик ёрдам кўрсатиш ваколатига эга бўлган шахсдир». Аммо шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ҳимоячининг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти бир мунча кўтарилишига қарамай етарли даражада эмас. Призидентимиз И.Каримов таъбири билан айтганда, «суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор». Ҳимояланиш бизга маълумки, процессуал фаолиятининг бир тури бу ҳимояланиш ҳуқуқини тергов жараёнида амалга ошириш ўз мазмун ва шаклига кўра икки хил мақсадни кўзда тутади: асоссиз жиноий жавобгарликка тортишдан ҳимояланиш, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга кўмаклашиши. Бу ҳимояланиш ҳуқуқи айбловни ёки гумонни бартараф этишга ёхуд кучсизлантиришга ҳамда ҳақиқатни юзага чиқаришга қаратилган тортишувдан иборатдир. Бизнинг назаримизда адвокатларнинг фаолиятини яхшилаш ва маъсулиятини ошириш учун; 1. Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган шахсларга лицензия берилаётган вақтда уларнинг иқтидорлиги, нотиқлиги, фикрининг кенглиги, мутаҳассисликка қобилияти бор ёки йўқлигига этиборини қаратиш; 2. Мижозларнинг адвокатлар устидан тушган шикоят ва аризалари жиддий ўрганиб чиқилиб, тегишли чора тадбирлар кўрилиши; 3. Алоҳида ўрнак кўрсатган етакчи адвокатларнинг фаолиятлари Республика миқёсида оммалаштириш ва рағбатлантириш лозим. Download 79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling