Суд жараёнида айблов ва ҳимоянинг амалда тенглиги таъминланмоғи ва бунинг учун адвокатура идораларининг мавқеини кўтариш даркор


Download 79 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi79 Kb.
#1489054
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
advakatura sud

2-боб. Адвокатнинг мақоми.


7-модда. Ҳуқушунос магистр дипломига эга бўлган, мутаҳассислиги бўйича икки йилдан кам бўлмаган стажи бўлган ёки адвокатлик ҳайъатларида икки йил адвокат ёрдамчиси ёки суд котиби лавозимида камида икки йил ишлаган олий юридик маълумотига эга бўлган ва ўзининг одоб аҳлоқи билан шаънига доғ туширмаган Ўзбекистон фуқаролари адвокат бўлиши мумкин.


9-модда. Адвокат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, шунингдек, агар олинган топшириқни бажариш зарурияти тақозо этилса, ва тегишли давлатларнинг қонун хужжатларига зид бўлмаса, Республика ташқарисида ҳам адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Муайян ишни олиб боришга адвокатнинг ваколатли эканлиги ордер билан тасдиқланади.


3-боб. Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва малака интизом комиссиялари.


15-модда. Адвокатлик фаолиятига лицензия бериш.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ва 13-модданинг таъсир доирасига тушмайдиган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Қорақолпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар хокимлари адлия бошқармалари тамонидан тегишли малака интизом комиссияларининг қарорларига асосан берилади.




16-модда. Адвокатлик лицензиясини тўхтатиб қўйиш.

Адвокатлик лицензиясини тўхтатиб қуйиш – адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш орқали малака интизом комиссияларининг қарорига асосан амалга оширилади.


18-модда. Малака – интизом комиссияси.

Зарур билимга эга бўлган ва адвокатлик касбий аҳлоқ нормаларининг талабларига жавоб берадиган шахслардан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун имтихон қабул қилиш ҳамда адвокатларга интизомий таъсир чораларини қўллаш мақсадида адвокатларнинг республика жамоат бирлашмаси ва унинг жойлардаги бўлимларида малака интизом комиссиялари фаолият олиб боради.


Малака интизом комиссиялари 2 таркибда – адвокатлар малака комиссиялари ва адвокатлар интизом комиссиялари сифатида фаолият юритиб, адвокатлар республика жамоат бирлашмаси ҳудудий бўлимлари аъзоларининг умумий мажлисида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади ва адвокатлар республика жамоат бирлашмаси томонидан тасдиқланади.



Download 79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling