Суд-психологик экспертиза қачон ва кимлар томонидан белгиланади. Режа
Экспертиза тушунчаси ва унинг вазифаси
Download 76.5 Kb.
|
15.yuridik
3. Экспертиза тушунчаси ва унинг вазифаси
Экспертиза текширишларининг характерига кўра турли хил бўлиши мумкин. Экспертиза ўтказиш ўзининг изчиллиги жиҳатидан дастлабки ва такрорий экспертиза ўтказишга бўлинади. Дастлабки экспертиза бу шу иш юзасидан биринчи навбатдан ўтказилган экспер-тизадир. Такрорий экспертиза эса дастлабки экспертиза хулоса-лари билан келишилмаган холда қайта тайин қилинади. Бундай холатлар кўпинча экспертиза хулосаси билан жиноят ишидаги материаллар ўртасида жиддий қарама-қаршилик мавжуд бўлганда, экспертиза хулосалари ноаниқ ёки ишонарсиз бўлса, текшириш методлари нотўгри ёки эксперт ўз вазифа доирасидан четга чиқиб кетган бўлса ва айбланувчи асосли вожлар келтирса, мазкур масала илмий жиҳатдан ҳал қиланмаган бўлса, шу ишдан эксперт манфаатдор бўлса, шунга ўхшаш ҳолларда такрор экспертиза тайин қилиниб, уни ўтказиш бошқа экспертларга топширилади. Текширишнинг ҳажмига қараб экспертиза асосий ва қўшимча экспертизаларга бўлинади. Кўшимча экспертиза асосий экспертиза саволларига янги қўшимча саволлар кўйиш, ишда янги ҳолат ёки ўзгартиришлар киритиш ва материалларни кўпроқ тўпланиши каби вазиятларда тайин қилинади. Қўшимча экспертизам биринчи экспертга топшириш ҳам мумкин. Чунки бунда эксперт иш материали билан таниш бўлиб, экспертиза ўтказиш муддатини қисқартиришга ва асосли бўлишга кўмаклашади. Экспертиза ўтказишда қатнашувчи экспертларни сонига қараб бир экспертли ва комиссияли экспертизага бўлинади. АДАБИЁТЛАР 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.2003. 2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига шарҳлар.Т.2001, 590 б. 3. Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал кодексига шарҳлар. Т. Адолат, 2000й. 768 б. 4. Ўзбекистон Республикасининг жиноят процессуал кодекси.Т. Адолат, 2006й 5. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.Т. Адолат, 2007й 6. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси.Т. Адолат, 2006й 7. Каримов И.А. “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”. Т., 1997. 8. Каримов И.А. “Юксак маънавият- енгилмас куч”. Т., 2008. Васильев B.JI. Юридическая психология. «Питер» Санкт-Петербург. 2009. Download 76.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling