Суд-психологик экспертиза қачон ва кимлар томонидан белгиланади. Режа


П. 1. Суд-психологик экспертизасинииг можияти, мақсади ва вазифалари


Download 76.5 Kb.
bet2/3
Sana24.03.2023
Hajmi76.5 Kb.
#1291028
1   2   3
Bog'liq
15.yuridik

П. 1. Суд-психологик экспертизасинииг можияти, мақсади ва вазифалари
Ҳозирги кунда суд-психологик экспертизаси мустаҳкам методологик асосга эга бўлган ҳолда ривожланиб, ўсиб бор-мокда. Тарихни ўрганиб боришни афзаллиги шундаки, "ўтмиши-мизда йўл қўйилган хатолар келажақда қайтарилмасин".
Экспертизанинг ўзи нима? Бунга таъриф берамиз: "Экспер­тиза деб, жиноят процесуал қонуни асосида фан ва техниканинг, санъат ва халқ хўжалигининг айрим соҳаларидаги мутахассис-лар, хунар-касб эгалари томонидан терговда ёки суд муҳокамаси-да келиб чиқадиган баъзи фактларнинг бўлган ёки бўлмаганлиги-ни аниқлаш мақсадида объектлар устида лабаратория шароитида олиб бориладиган текшириш ишларига айтилади".
Суд-психологик экспертизаси эса жиноятни очилиши ёки уни олдини олишда психологлар томонидан ўтказиладиган экспри-мент, лабаратория ва бошқа ишларни ташкил этади. Тергов ва суд муҳокамасидаги баъзи бир муаммоларни тўгри ҳал қили-нишида психологлар экспертиза асосида унга аниқликлар кири-тади. Бу суд-психологик экспертизаси кишининг руҳий ҳолати шахсий индивидуал психологик хусусиятларини чуқур ўрга-нишни талаб этади.
Суд-психологик экспертизани ким за қачон ўтказади? Қандай ўтказади? Бу саволларга қисқагина қилиб жавоб берилиши мум-кин эмас. Шунинг учун саволлар кетма-кет, иложи борича мукаммалроқ баён этиб борилади.
Суд-психологик экспертизасига қачон мурожаат этилади. Қачонки муаммоли вазият юзага келганда, яъни тергов жараёнида ёки суд муҳокамасида бирор масалани хал қилишда аниқлик киритиш ва маълумот олиш мақсадида малакали мутахассис жалб қилинади ва унинг шу иш юзасидан фикрини олишга тўғри келади. Суд-психологик экспертизасини вазифа-ларини — эксперт-психологлар бажаради. Эксперт-психолог — бу илмий, маданий педогогик савияга эга бўлган, фан соҳаларида махсус билимга эга бўлган, экспертиза муассасаларидан бирида ёки психология кафедраларида ишловчи процесуал шахе бўлиб, махсус билимга эга бўлган мутахасис эксперт психолог сифатида фаолият юритиши мумкин.
Терговчи ёки судья гарчанд махсус билимларга эга бўлсалар ҳам, лекия бу вазифани бажариш ҳукуқи уларга берилмаган. Улар ўзларининг процесуал ҳолатлари сабабли суд ёки терговда эксперт сифатида қатнашишлари мумкин эмас. Бироқ уларнинг махсус билимларидан хабардорлиги тергов қилинаётган ишни чукурроқ ўрганишга, терговни тўғри олиб боришга, айрим ма-салалар устида фикр ва мулоҳазалар юритишга ва айниқса экспертнинг берган хулосасига объектив баҳо беришга ёрдам беради. Экспертиза ўтказишни суриштирув дастлабки тергов органлари ёки суд ўзининг махсус қарори ёки ажрими билан мутахассисларга топширади.
Эксперт бир қанча талабларга жавоб бериши керак:
- экспертдан терговчи ёки суд унинг олдига қўйган саволларга етарли даражада тўгри ва асосли жавоб беришга қодир ҳамда шахсан шу соҳа мутахассиси бўлиши керак.
- эксперт жиноят ишига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бетараф, объектив равишда ҳал қилувчи мутахассис бўлиши шарт.
- экспертдан махсус бир қанча тайёргарликлардан, текшириш-лардан ўтган бўлиши экспертизанинг муваффақияти гарови ҳисобланади.
- эксперт олинган маълумот ва информацияларни сақлай оли-ши муҳим аҳамият касб этади.
- эксперт психолог давлат қонунларини, хуқуқшунос касбий фаолиятларини яхши бшгаши керак.
Эксперт психологларнинг хукуқ ва бурчларини Ўзбекистон Республикаси жиноят-процесуал кодексида аниқ кўрсатилган .
Суд-психологик экспертизасинииг асосий вазифаси — жи­ноятни олдини олишда ёки суд хукмининг тўғри чиқарилишида тергов ва қидирув ишларидаги муаммоли вазиятларни тўғри ҳал қилинишида инсонинг индивидуал психологик хусусиятлари, психологик ҳолатлари ҳамда жараёнларини мукаммал ўрганган ҳолда масалани ойдинлаштириш (аниқлик киритишда);
Суд-психологик экспертизасинииг мақсади шахешшг айрим психологик хусусиятларини таъкидлаш билан чекланиб қол-маслиги лозим. Ҳамма вакт эксперт-психологлар вазиятни мута­хассис сифатида ҳар томонлама чуқур ўрганиб илмий фактлар асосида муаммони очиб бериш керак. У психодиагностика усул-лари ҳамда, илмий тадқиқот ишларидан фойдаланиб шахсни психологик ҳолатига аниқлик киритиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Турли хил психологик тест ва усуллардан фойдаланиб шахснинг фаолиятида хақиқатни Очиб берищда, чиқарилган хулосани ўзгартиришига олиб келиши мумкин.
Суд-психологик экспертизасининг умумий предметини ўрга-нилишига, ҳолатига, ишнинг олиб борилишига, ёки психологик муҳитларга қараб бир қанча майда бўлимларга бўлиб ўрганила-ди. Бунга бир мисол: ўсмир қонунга хилоф равишда иш қилганида ички ҳис-туйгуларини нотўғри бошқарилиши натижа-сими ёки, ақлий ривожланиши орқада қолганлиги сабабли ўз хатти-ҳаракат фаолиятига тўлиқ жавоб бера олмаслиги нати-жасими? Буни эксперт-психолог текширишлар натижасида аниқ-лайди. Суд-психологик экспертизасини ҳар қандай бўлими-унинг умумий предметига боғлаб туради. Суд-психологик экспертизасининг объекта ҳар доим соғлом психик ривожланган шахе бўлиши керак. Суд-психологик экспертизаси ўзининг предмета, объекта ва методларига асосланиб мустақил ҳолда тадқиқотлар орқали изланишлар олиб боради. Бу экспертиза ўз соҳасининг саволларига жавоб бериш билан бошқа экспёртиза-лардан нисбатан ўзининг ҳаққонийлиги ва илмийлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам унинг ўрнини ва фаолиятини бошқа ҳеч қандай экспертизалар бажара олмайди. Юридик психология учун энг кўп ва керак бўлган малумотларни фақат суд-психологик экспертизаси бера олади. Лекин буни суд-психиатрик экспертизиси фаолияти билан аралаштириб юбор-маслик керак. Буни фаннинг тарихини ўрганганимизда ҳам қайд этиб ўтган эдик. Ҳозирги кундаги ҳар бир адабиётларда ҳам шу ҳакда алоҳида тўхталиб ўтилади. Психиатрия нима? У қандай фан? Нимани ўрганади? Бунга ҳам қисқача изоҳ бериб ўтамиз.
Психиатрия — тиббиётнинг бир тармоғи. У нерв системаси фаолиятини буэилишини ўрганади. Нерв-психик системасидаги нуқсонларни ўрганади ҳамда келиб чиқиш сабаларини аниқлай-ди, касалликнинг олдини олади. Касалликни турли хил метод ва усуллар, дори-дармон билан даволайди. Нерв-физиологик системасининг камчилиги ёки бузилиши ҳаёт давомида бўлган-ми ёки туғмами уни даволаш мумкинми? Буни аниқлайди ва жавоб беради. У психоз, невроз, олигофрения, шизофрения, психиатрия, эпилепсия, наркомания, гиёҳвандлик каби касаллик-ларга бўлинади.
Махсус адабиётларни таҳлил қилиниши, қидирув ишлари ва суд практикаси фаолиятларининг умумлаштирилиши, суд-психологик экспертизасининг илмий тадқиқотлари ҳаммаси биргаликда бир қатор саволларни мукаммал ўрганишни талаб этади.

Download 76.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling