Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Танатология, унинг реаниматология ва трансплантология билан алоқаси.“Танатология”


Download 0.89 Mb.
bet3/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

2
Танатология, унинг реаниматология ва трансплантология билан алоқаси.“Танатология” атамаси тиббиётга И.И.Мечников томонидан киритилган бўлиб, ўлим ҳақидаги таълимотни (грек тилида thanatos - ўлим худосининг номи, logos - таълимот) англатади. Танатология биология фанининг таркибий қисми сифатида ўлиш жараёни ва унда юз берадиган клиник, морфологик, биокимёвий ва бошқа ўзгаришларни, ўлим содир бўлгани фактини аниқлаш, ўлим сабаблари, ўлимдан кейинги мурда ўзгаришлари ва уларга турли ташқи ҳамда ички омилларнинг таъсири, мурдани дафн этиш ва консервация қилиш масалаларини ўрганади. Умумий танатология ушбу масалаларнинг умумий жиҳатларини ўрганса, хусусий танатология эса уларни ўлимнинг муайян турлари нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Хусусан, суд-тиббий танатология мазкур масалаларни суриштирув, тергов ва суд идораларининг фаолиятида вужудга келадиган масалаларни ҳал этиш мақсадида ўрганади.
Ўлимнинг суд-тиббий таснифи.
Тоифа бўйича: зўраки Нозўраки
Хил бўйича:
 қотиллик
 ўз-ўзини ўлдириш
 бахтсиз ҳодиса
Тур бўйича:
 механик жароҳатлардан
механик асфиксиядан
 заҳарланишдан
 юқори ва паст ҳароратдан
 электр токидан
 бошқа омиллардан
 юрак-қон томир касалликларидан
 нафас аъзолари касалликларидан
 овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан
эндокрин касалликлардан
 сийдик чиқариш аъзолари касалликларидан
 бошқа касалликлардан
Ўлиш. Терминал ҳолат.Ҳаётнинг ўлимга ўтиши, яъни ўлиш маълум бир давомийликдаги жараён бўлиб, терминал ёки чегара ҳолатлар деб номланади. Мазкур жараён қуйидаги босқичларга бўлинади: Преагонал босқичида МНТ олий бўлимларининг тормозланиши, қон айланиши ва нафас олиш тизимлари фаолиятининг кескин бузилиши кузатилади. Натижада тўқималарда ацидоз ва гипоксия ҳолати вужудга келади. Ҳуш хиралашади ёки умуман йўқолади. Артериал босим тушиб кетади, пульс фақат йирик қон томирларда – уйқу, сон артерияларида аниқланади. Тери қопламларининг оқариб кетиши, юзнинг кўкимтирлиги, ҳансираш кузатилади. Бу босқич бир неча дақиқадан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Терминал пауза босқичида нафас олиш тўсатдан тўхтайди, юракнинг фаолияти кескин бузилади, қорачиқлар кенгайиб, нурга реакция бермайди, бошқа рефлекслар ҳам сўнади. Ушбу босқич бир неча сониядан 3-4 дақиқагача давом этади. Агонал босқичи бир неча дақиқадан бир неча кунгача давом этиши мумкин. Бунда бош мия олий марказларининг тормозланиши натижасида назоратнинг йўқолгани сабабли, уларнинг функцияларини миянинг паст жойлашган номукаммал марказлари ўзига олади. Нафас олиш тикланади. Артериал босим бироз, баъзан эса субнормал кўрсаткичларгача кўтарилиши мумкин. Пульс аниқлана бошлайди. Агония ҳаётга қайтиш учун курашдаги сўнгги уриниш сифатида қаралади. Ушбу босқичнинг охирида олдин нафас олиш, кейин юрак уриши тўхтайди. Ўлаётган шахснинг юзи ўзига хос ўзгаради: оқариб, тупроқсимон тусни олади, кўз олмалари чуқурлашади, пастки жағ осилиб, оғзи очилиб қолади (facies hippocratica). Клиник ўлим босқичи юрак уриши тўхтагандан сўнг бошланади. Бош мия, жумладан унинг стволи чуқур бузилиш ҳолатида бўлса–да, уларнинг фаолиятини тиклаш имконияти бўлади. Бунда организмнинг бир бутунлик хусусияти йўқолган ҳолда алоҳида аъзо ва тўқималарнинг фаолияти сақланади. Клиник ўлим одатдаги шароитда 5–6 дақиқагача давом этади. Зеро, бу муддатдан сўнг бош миянинг пўстлоқ қисмида тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар ривожланади. Паст ҳарорат шароитида клиник ўлимнинг давомийлиги 30 дақиқагача чўзилиши мумкин. Албатта, клиник ўлимнинг давомийлиги ўлимга олиб келаётган касаллик ёки жароҳатнинг хусусиятлари, шахснинг ёши ва саломатлик ҳолатига каби омилларга боғлиқ. Клиник ўлим ҳолатида ҳаётга қайтариш имкониятининг мавжудлиги реаниматология фанининг вужудга келишига асос солди. Сўнгги босқич – биологик ўлимда аъзо ва тўқималарда, аввалбор бош мияда тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар содир бўлади. Одатда ўлимнинг содир бўлиш жадаллиги бўйича тез ва секин ўлим фарқланади. Тез ўлим асосан электротравма, механик асфиксия, анафилактик шок каби ҳолатларда кузатилса, секин ўлим қаторига турли касалликлар билан боғлиқ ҳолатлар киради.
W. Lawes ва S. Berg (1965) давомийлиги бўйича агониянинг тўрт типини фарқлайди:

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling