Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-модда. Ундирув қарздор юридик шахснинг мол-мулкига қаратилганда ижрони таъминлаш чоралари
Download 0.53 Mb.
|
қонуни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 62-модда. Қарздор юридик шахс қайта ташкил этилганда ва тугатилганда ундирувни қаратиш тартиби
61-модда. Ундирув қарздор юридик шахснинг мол-мулкига қаратилганда ижрони таъминлаш чоралари
Учинчи навбатда реализация қилинадиган давлатга қарашли мол-мулк хатлаб қўйилганда давлат ижрочиси хатлаш амалга оширилгандан кейин уч кунлик муддат ичида хатланган мол-мулкнинг таркиби ва қиймати тўғрисидаги, шунингдек ундирувчининг талаблари суммаси тўғрисидаги маълумотларни илова қилган ҳолда қарздорнинг мол-мулки хатланганлиги ҳақидаги хабарномани давлат мулкини тасарруф этиш ваколатига эга органнинг тегишли ҳудудий бўлинмасига юборади. Мазкур хабарноманинг нусхаси қарздор юридик шахс томонидан бюджетга тўловлар ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар амалга оширилишини назорат қилувчи солиқ органига юборилади. (61-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) (61-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда) Қарздор юридик шахснинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий судда иш юритиш қўзғатилган бўлса, ижро иши юритиш ва ундирув қаратилган мол-мулкни реализация қилиш масала моҳиятан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб турилади. (61-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда) 62-модда. Қарздор юридик шахс қайта ташкил этилганда ва тугатилганда ундирувни қаратиш тартиби Қарздор юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юборилган, қўшиб олинган, бўлинган, ажратиб чиқарилган, ўзгартирилган) тақдирда, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор юридик шахснинг мажбуриятлари юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига жавобгарлик юклатилган юридик шахснинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкига қаратилади. Иқтисодий суднинг қарздорни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органдан қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисида хабарнома олинганда давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлайди, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги, маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги, мол-мулкни ўзга шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш тўғрисидаги, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш ҳақидаги ижро иши юритишлар мустасно. Ижро иши юритишни тугатиш билан бир вақтда давлат ижрочиси ижро иши юритиш давомида қарздорнинг мол-мулкига ўзи қўйган хатловларни ва ушбу мол-мулкни тасарруф қилишга доир бошқа чекловларни олиб ташлайди. (62-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Ижро иши юритиш тамомланган ижро ҳужжатлари давлат ижрочисининг ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро иши юритиш тамомланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тугатувчига юборилади. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати тугатувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади. (62-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling