Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-БОБ. ҚАРЗДОРНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА УНГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ТЎЛОВЛАРГА НИСБАТАН УНДИРУВ
Download 0.53 Mb.
|
қонуни
7-БОБ. ҚАРЗДОРНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА УНГА ТЕНГЛАШТИРИЛГАН ТЎЛОВЛАРГА НИСБАТАН УНДИРУВ
64-модда. Ундирувни қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратиш Ундирув қуйидаги ҳолларда қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади: даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда; (64-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон) ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда. Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки ўзга шахслар ундирувчидан ёхуд давлат ижрочисидан ижро ҳужжатини олган кундан эътиборан қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан пул маблағларини ижро ҳужжатидаги талабларга мувофиқ ушлаб қолиши шарт. Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ушлаб қолинган пул маблағларини ундирувчига тўлов амалга оширилган кундан эътиборан уч кун ичида тўлаши ёки ўтказиши шарт. Пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади. Қарздор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, у ўқишни битирганда (бошқа жойга ўтказилганда), пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойидан кетганда, қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс бу ҳақда дарҳол давлат ижрочисига хабар бериши ва амалга оширилган ундирувлар тўғрисида белги қўйилган ижро ҳужжатини унга қайтариши шарт. Қарздор жисмоний шахс янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи тўғрисида дарҳол давлат ижрочисига ва ундирувчига хабар бериши шарт. Қарздорга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри ижро этилишини, уларнинг ҳисобини ва сақланишини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан тасдиқланадиган қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки ўзга шахслар томонидан ижро ҳужжатларининг ижро этилиши қоидаларига мувофиқ ҳолда таъминлайди. Давлат ижрочиси қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс томонидан ижро ҳужжати талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу жумладан ижро ҳужжати бўйича пул маблағларининг тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши, уларнинг сақланишига ва ҳисобга олинишига доир белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказади. Бундай текширишни ўтказишда қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилот ёки ўзга шахс тегишли бухгалтерия ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни давлат ижрочисига тақдим этиши шарт. (64-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling