Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-БОБ. ИЖРО ҲУЖЖАТИНИ ИЖРО ЭТМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Download 0.53 Mb.
|
қонуни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 82-модда. Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик ва унинг ижросига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик
- 12-БОБ. ДАВЛАТ ИЖРОЧИСИНИНГ МАҚОМИ
- 83-модда. Давлат ижрочиси
11-БОБ. ИЖРО ҲУЖЖАТИНИ ИЖРО ЭТМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
81-модда. Ижро ҳужжатини банк ёки бошқа кредит ташкилоти томонидан ижро этмаганлик учун жавобгарлик Ижро ҳужжати топширилган банк ёки бошқа кредит ташкилоти пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун уларга иқтисодий суд томонидан ундирилиши лозим бўлган сумманинг эллик фоизигача миқдорда жарима солинади. (81-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда) 82-модда. Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик ва унинг ижросига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик Ижро ҳужжатини ижро этмаганлик, шунингдек унинг ижросига тўсқинлик қилганлик қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади. (82-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда) 12-БОБ. ДАВЛАТ ИЖРОЧИСИНИНГ МАҚОМИ (12-бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) 83-модда. Давлат ижрочиси Ўрта махсус (юридик) ёки олий (юридик) маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, алоҳида ҳолларда эса, бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга бўлган шахслар давлат ижрочиси бўлиши мумкин. Қоида тариқасида, олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси катта давлат ижрочиси бўлиши мумкин. Қуйидагиларни: Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари (бундан бош инспекторлар мустасно) ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюроси директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилади; Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан келишилган ҳолда Мажбурий ижро бюроси директори томонидан амалга оширилади; Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг бошқа ходимларини, ҳудудий бошқармаларининг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюроси директори томонидан амалга оширилади; Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюроси директори билан келишилган ҳолда ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан амалга оширилади; Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлинмаларининг бошқа ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади. Давлат ижрочиси ҳокимият вакилидир ва у хизмат мажбуриятларини бажараётганида қонун ҳужжатларида прокуратура органлари учун назарда тутилган формали кийим-бош кияди. Давлат ижрочиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда прокуратура органлари ходимларининг мансаб даражалари берилади. Мажбурий ижро бюросининг директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочиларидир. Мажбурий ижро бюросининг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи ва ҳудудий бошқармаларнинг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлимлари бошлиқлари лавозимига кўра тегишинча бош давлат ижрочиларининг ўринбосарларидир. Мажбурий ижро бюросининг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларнинг суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлимлари ходимлари давлат ижрочилари мақомига эга бўлади. (83-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling