Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш
Download 0.53 Mb.
|
қонуни
- Bu sahifa navigatsiya:
- 36-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш муддатлари
35-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши мумкин: 1) қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда; 2) қарздор узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда; 3) қарздор стационар даволаш муассасасида даволанаётганда; 4) давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда; 5) рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда; 6) ундирувчи илтимос қилганда. Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин: 1) давлат ижрочиси ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги, ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар билан ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга мурожаат қилганда; 2) қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда; 3) давлат ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилганда. Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари уларга бўйсунувчи давлат ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан шикоят келиб тушганда, зарур бўлган ҳолларда, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга ҳақли. (35-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) 36-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш муддатлари Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади: 1) қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз деб топилганда — қарздорнинг ҳуқуқий ворислари аниқлангунига, бедарак йўқолганнинг мол-мулки суд томонидан ҳомийлик ва васийлик органлари белгилаган ишончли бошқарувчига топширилгунига ёки муомалага лаёқатсиз қарздорга ҳомий тайинлангунига қадар; 2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суд томонидан иш юритиш қўзғатилганда, кузатувни жорий этиш тўғрисида суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомилини жорий этиш ва (ёки) муддатини узайтириш тўғрисида иқтисодий суд томонидан ажрим қабул қилинганда — қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилингунига қадар; (36-модданинг биринчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда) 3) ундирувчи ёки қарздор муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганда, қарздор касал бўлиб қолганда, хизмат сафарида бўлганда ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда, — муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилгунига ёки стационар даволаш муассасасидан чиққунига, хизмат сафаридан қайтгунига ёки қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидириб топилгунига қадар; 4) ижро ҳаракатлари, ижро ҳужжати ёки уни беришга асос бўлган ҳужжат юзасидан, шунингдек рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилаётганда — масала мазмунан узил-кесил кўриб чиқилгунига қадар; 5) давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда — шикоят кўриб чиқилгунига қадар; 6) медиация тартиб-таомили амалга оширилганда — ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатга. (36-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонунига асосан 5 ва 6-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Ижро иши юритиш бошқа ҳолларда ҳам ижро иши юритишни тўхтатиб туришга асос бўлган ҳолатлар тугагунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Ижро иши юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин ижро иши юритиш уни тўхтатиб турган суд ёки давлат ижрочиси томонидан ундирувчининг аризасига ёки давлат ижрочисининг ташаббусига кўра тикланади. (36-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Ундирувчи ва қарздор ўртасида ижро предмети юзасидан келишувга эришилмаганда, шунингдек тарафлардан бири медиацияни давом эттиришдан воз кечганда ёки уни амалга ошириш муддати тугаганда ижро ишини юритиш давлат ижрочиси томонидан қайта тикланади. (36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида белгиланган муддатлари суд томонидан қисқартирилиши мумкин. (36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда) Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling