Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг мажбурийлиги


Download 0.53 Mb.
bet20/55
Sana24.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1059184
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
қонуни

34-модда. Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг мажбурийлиги
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши шарт:
1) агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
2) қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
3) агар қонун ҳужжатларида низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда;
4) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;
5) ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда;
6) ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа асослар вужудга келганда.
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши шарт:
(34-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
1) қарздор муддатли ҳарбий хизматда бўлганда ёки муддатли ҳарбий хизматда бўлган ундирувчи илтимос қилганда;
2) қарздорнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суд томонидан иш юритиш қўзғатилганда, шу жумладан кузатувни жорий этиш тўғрисида, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддатини узайтириш тўғрисида иқтисодий суд томонидан ажрим қабул қилинганда, «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижро этилиши тўхтатиб турилиши мумкин бўлмаган ижро ҳужжатлари бундан мустасно;
(34-модданинг иккинчи қисми 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
3) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжатини ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда берилган мансабдор шахс томонидан қарор чиқарилганда;
4) ундирувчи медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, агар ижро иши аввал медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муносабати билан тўхтатиб турилмаган бўлса.
(34-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонунига асосан 3 ва 4-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling