Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа


Download 140 Kb.
bet3/9
Sana06.02.2023
Hajmi140 Kb.
#1169320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси

ХУСУСИЙ АЖРИМ — суд карорининг алоҳида тури. Жиноят ишини қўзғатиш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шартшароитлар аниқланганидан кейин суд Хусусий ажрим чикариб, унда тегишли давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, жамоалар ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шартшароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади. Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шартшароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки Хусусий ажрим юборилган ташкилот, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва уларнинг натижалари тўғрисида кечи билан 1 ойлик муддат ичида тегишинча суриштирувчини, терговчи, прокурор ёки судни хабардор қилиши шарт.

Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги қарорда:


1) қачон ва қаерда чиқарилгани;
2) судьянинг лавозими ва фамилияси;
3) судланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, Жиноят кодексининг унга нисбатан эълон қилинган айбга доир моддаси;
4) ишнинг суд мажлисида кўрилиши учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги хулоса;
5) судланувчиларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси тўғрисидаги қарор;
6) суд муҳокамасида давлат айбловчисининг, шунингдек ҳимоячининг иштироки;
7) суд муҳокамаси ўтказиладиган жой ва вақт кўрсатилиши лозим.
Ҳал қилув қарори. Фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилишда суднинг мулоҳаза ва хулосалари муайян процессуал тартибда чиқариладиган суд қарорларида ўз ифодасини топади.
Фуқаролик ишлари бўйича ҳал этиладиган масалаларга кўра суд қарорлари икки турга: ҳал қилув қарорлари ва ажримларга бўлинади.
Биринчи инстанция судининг ишини мазмунан ҳал қиладиган қарори ҳал қилув қарори деб айтилади (ФПКнинг 203-моддаси). Бундай ҳал қилув қарори суд томонидан кўрилаётган асосий масалаларга жавоб тариқасида-тарафларнинг талаблари бўйича, органлар ва мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятлар, алоҳида тартибда кўриладиган ишлар, чунончи, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни белгилаш бўйича қабул қилинади.
Ҳар бир ҳал қилув қарори аниқ бўлсин учун тўрт қисмдан: кириш, баён қилиш, асослантириш ва хулосадан иборат бўлади.
Ҳал қилув қарорининг кириш қисмида ҳал қилув қарори чиқарилган вақт ва жой, ҳал қилув қарори чиқарган суднинг номи, суд ҳайъати, суд мажлисининг котиби, процессда қатнашган прокурор, тарафлар, ишда иштирок этувчи шахслар кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг баён қилиш қисмида даъвогарнинг талаби, жавобгарнинг эътирозлари ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг баёнотлари кўрсатилиши керак.
Ҳал қилув қарорининг юқорида кўрсатилган баён қилиш қисми мумкин қадар қисқа ёзилиб, низо нимадан иборат эканлиги тўла баён қилинмоғи лозим. Бу қисмда даъвогарнинг талаблари ва уларнинг асослари шунингдек, даъвогарнинг талабига қарши жавобгарнинг эътирозлари ва бу эътирозларга асос бўлган материаллари баён қилиниши лозим. Агар учинчи шахс мустақил талаб киритган бўлса, бу қисмда учинчи шахсларнинг ҳам иштирок этганликларини ва уларнинг талабларини кўрсатиш лозим. Агар иш юзасидан бир марта ҳал қилув қарори чиқарилиб, апелляция кассация ёки назорат тарти-бида иш бекор қилинган бўлса, муқаддам қарорлар чиқарилганлиги ва юқори суд ўзининг ҳал қилув қарори ва ажримида қандай кўрсатмалар бергани зикр қилиниши керак.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида ишнинг суд томонидан аниқланган ҳолатлари ва келтирилган далиллар тўғрисидаги хулосалар, даъвони қаноатлантириш ёки рад қилиш учун бўлган асослар, суд қўллаган қонунлар кўрсатилмоғи лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида тарафлар топширган ҳужжатларни, суд мажлисида аниқланган фактларни таҳлил қилиб, тарафлар ўртасидаги муносабатлар тўғрисида чиқарилган хулоса ва бу муносабатларга берилган юридик баҳони кўрсатиш лозим. Бошқача қилиб айтганда, суд ҳал қилув қарорининг шу қисмида далилларга баҳо беради, қандай фактлар аниқлангани, жавобгарнинг қандай эътирозларини тўғри деб топганлиги ва қандай қонунларга биноан асосли ҳисоблаганлиги кўрсатиб ўтилади.
Ҳал қилув қарорининг хулоса (қарор) қисмида эса суднинг даъвони қаноатлантириш ёхуд даъвони тўла ёки қисман рад этиш тўғрисидаги хулосаси, суд харажатларининг тақсимоти ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши лозим (ФПКнинг 206-моддаси). Ҳал қилув қарорининг қарор қисмида суд қандай қарорга келган бўлса, шу қарор ёзилади. Қарорнинг бу қисмида, агар даъво қондирилган бўлса, жавобгар нимани бажариши кераклиги қатъий, аниқ ва равшан кўрсатадиган буйруқ шаклида ёзилмоғи лозим. Агар даъво қисман қондирилса, суд қандай талаблар қондирилганлиги ва қандай талаблар рад қилинганлигини аниқ кўрсатиши керак. Агар суд даъвонинг ҳаммасини рад қилиши зарур деб топса, қарор қисмида «даъво рад қилинсин» дебгина ёзиб қол-дирмасдан, балки қайси даъвогарнинг даъвоси рад қилинганлигини ҳам аниқ кўрсатиши лозим. Ҳал қилув қарорининг юқоридаги талабларга амал қилмаслиги, бу қарорнинг бажарилишини қийинлаштиради.
Суд ҳал қилув қарорининг қарор қисмида қарорни ижро қилиш тартибини, яъни ҳал қилув қарорини ижро қилиш усули ва муддатини ҳам кўрсатади.
Ҳал қилув қарорининг қарор қисми охирида суд тарафларнинг ҳал қилув қарори устидан шикоят қилишга ҳақли эканликларини ва шикоят қилиш тартиби (қайси муддатда, қаерга топшириш ва шу сингарилар)ни кўрсатиб ўтиши лозим.
Суд мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади: суд мажлиси бошланган ва тамом бўлган вақт кўрсатилган ҳолда мажлис бўлган жой ва сана; суднинг номи ва таркиби; суд мажлисининг котиби, таржимон, айбловчи, ҳимоячи, судланувчи, жабрланувчи ва унинг вакили, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек суд чақирган бошқа шахслар; кўрилаётган иш; судланувчининг шахсига доир маълумотлар; ҳозир бўлган ва ҳозир бўлмаган гувоҳлар ҳамда уларнинг келмаганлик сабаблари. Баённомада: раислик қилувчининг барча фармойишлари кўрсатилади ва суднинг ҳаракатлари қандай тартибда ўтган бўлса, шу тартибда ёзилади; ишда иштирок этувчи шахсларнинг ариза ва илтимослари; судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлар кўрсатувларининг батафсил мазмуни; берилган саволларга экспертнинг жавоблари; суд музокараларининг тартиби, суд музокараларида иштирок этган шахсларнинг хулосалари ҳамда судланувчи охирги сўзининг мазмуни; башарти процесс иштирокчилари илтимос қилсалар, ишни кўриш пайтида юз берган ҳолатлар тўғрисидаги мулоҳазалар акс эттирилади.
Суд зарур деб топган ҳолларда гувоҳлар ва жабрланувчилар ўзлари берган кўрсатувларини суд мажлисининг баённомасида имзолайдилар.
Баённома раислик қилувчи ва суд мажлисининг котиби томонидан имзоланади.
Баённоманинг мазмуни бўйича раислик қилувчи билан суд мажлисининг котиби ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда котиб ўз мулоҳазаларини баённомага илова қилиши шарт, бу мулоҳазалар суд таркиби томонидан кўрилади. Мазкур масала юзасидан ажрим чиқарилиб, баённомага илова қилинади.
Баённома тўлиқ бўлишини таъминлаш учун стенограмма юритилиши мумкин. Стенографик ёзув ишга илова қилинмайди. Суд муҳокамаси чоғидаги сўроқ қилишлар овоз ёзиш, видеоёзув ёки кинотасвирга олиш воситаларида акс эттирилиши мумкин. Бундай ҳолда фонограмма, видеокассета ва кинотасма суд мажлисининг баённомасига илова қилиниб, баённомада ушбу воситалар қўллангани қайд этилади.
Суд мажлисининг баённомаси ҳукм чиқарилган куннинг эртасидан, мураккаб ишлар бўйича эса уч суткадан кечиктирмай имзоланиши лозим.
Судда иш қайси тилда кўрилган бўлса, ҳукм шу тилда, аниқ ва тушунарли ибораларда баён қилинади ва кириш, тавсиф ҳамда қарор қисмларидан иборат бўлади.
Ҳукм уни чиқаришда қатнашган судьялардан бири ёки ҳукмни якка ўзи чиқарган судья томонидан қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёзилиши лозим. Ҳукмга киритилган тузатишлар ҳукм эълон қилинишидан олдин изоҳланиши ва судьянинг (судьяларнинг) имзоси билан тасдиқланиши лозим.
Ҳукмнинг кириш қисмида:
1) ҳукм қачон ва қаерда чиқарилганлиги;
2) ҳукмни чиқарган суднинг номи, суднинг таркиби, суд мажлисининг котиби, тарафлар, таржимон;
3) судланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва судланувчи хусусидаги иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар;
4) судланувчига қўйилган айблов Жиноят кодексининг қайси моддасида назарда тутилганлиги кўрсатилади.
Айблов ҳукмининг тавсиф қисмида суд исбот этилган деб эътироф этган жиноий қилмишнинг тавсифи, содир этилган жойи, вақти, усули, айбнинг шакли, жиноятнинг сабаблари, мақсадлари ва оқибатлари кўрсатилиши лозим. Ҳукмда суднинг ҳар бир судланувчига нисбатан хулосаларига асос бўлган далиллар ва суднинг бошқа далилларни рад этиш сабаблари ёзилади. Жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, айбнинг бир қисми асоссиз деб топилган тақдирда ёки жиноятнинг тавсифи нотўғрилиги аниқланганда эса айбловни ўзгартириш асослари ва сабаблари кўрсатилади.
Суд, шунингдек Жиноят кодекси моддасининг жазо қисмида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чоралари ҳам назарда тутилган бўлса, озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо нимага асосланиб тайинлаганини; озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганга колонияда сақлаш тартибининг муайян турини белгилашни ёки озодликдан маҳрум этиш жазосини турмада ўташни тайинлашни; судланувчи ўта хавфли рецидивист деб топилганлигини; шартли ҳукм қўлланилганини; Жиноят кодексининг моддасида худди шундай жиноят учун назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо тайинланганлигини; бошқа енгилроқ жазога ўтилганлигини; умумий қоидалардан чекиниб колония тури тайинланганлигини; бошқа таъсир чораларини қўллаб ёки қўлламасдан судланувчи жазодан озод этилганлигини асослаб бериши шарт.
Суд қонун ҳужжатларига мувофиқ судланувчига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш ёки унинг устидан ҳомийлик тайинлаш лозим деб топса, бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиши шарт.
Жамоат бирлашмасининг ёки жамоанинг судланувчини шартли ҳукм қилиб, у билан тарбиявий иш олиб бориш учун ўзларига беришни сўраган илтимосномалари бўлса, суд бу илтимосномаларни қаноатлантириш ёки рад этиш сабабларини ҳукмда кўрсатади.
Суд, шунингдек қўзғатилган фуқаровий даъво тўғрисида ёки жиноят оқибатида келтирилган мулкий зарарни ундириш тўғрисида ўз ташаббуси билан чиқарган қарорнинг асосларини ҳам кўрсатиши лозим.
Айблов ҳукмининг қарор қисмида:
1) судланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
2) судланувчининг жиноят содир этганликда айбли деб топилганлиги тўғрисидаги қарор;
3) Жиноят кодексининг судланувчининг айбли деб эътироф этилишига асос бўлган моддаси (модданинг қисми, банди), шунингдек судланувчининг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, башарти суд шундай қарор қабул қилган бўлса;
4) судланувчи айбли деб топилган ҳар бир жинояти учун тайинланган жазо тури ва меъёри; Жиноят кодексининг моддаларига мувофиқ узил-кесил тайинланган ва ўталиши лозим бўлган жазо чораси; озодликдан маҳрум этилган шахснинг жазо муддатини ўташи лозим бўлган тегишли тартибли колония тури;
5) судланувчи шартли равишда ҳукм қилинган бўлса, синов муддати ва маҳкумнинг устидан кузатув олиб бориш вазифаси юклатилган жамоа ёки шахс;
6) ушлаб турилган ёки қамоқда сақланган вақтни жазо тайинлашда жазо муддати ҳисобига киритиш тўғрисидаги қарор;
7) ҳукм қонуний кучга киргунига қадар судланувчига нисбатан эҳтиёт чорасига доир қарор;
8) маҳкумнинг зиммасига юклатилган мажбуриятлар;
9) Жинояи Кодексининг 533-моддасида назарда тутилган асослар аниқланган ҳолларда ҳукмнинг ижросини кечиктириш тўғрисидаги қарор кўрсатилади.
Башарти судланувчига Жиноят кодексининг бир неча моддаси билан айблов қўйилган бўлса, ҳукмнинг қарор қисмида судланувчи қайси моддалар бўйича оқланганлиги ва қайси моддалар бўйича ҳукм қилинганлиги кўрсатилиши лозим.
Судланувчи жазони ўташдан озод қилинган бўлса, бу ҳақда ҳукмнинг қарор қисмида кўрсатилади.
Барча ҳолларда тайинланган жазо шундай ифодаланиши лозимки, токи ҳукмни ижро этишда суд тайинлаган жазо тури ва меъёри хусусида ҳеч қандай шубҳа туғилмасин.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling