Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа
Download 140 Kb.
|
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қарор қилади
НИКОҲДАН АЖРАТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси номидан ҳал қилув қарори 2002 йил 2 декабрда Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг очиқ суд мажлисида раислик этувчи судья А.К.Умаров, суд котиби Г.Тожиевнинг иштирокида даъвогар Ш.Х.Норматовнинг жавобгар Ҳадия Норматова билан тузилган никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризаси бўйича фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар Аниқланди: Даъвогар Ш.Х.Норматов жавобгар-хотини бўлмиш Ҳ.М.Норматова билан 1999 йил 27 сентябрда Тошкент вилояти, Оҳангарон туман никоҳни қайд қилиш бўлимида 5276-рақамли гувоҳномада кўрсатилганидек, қонуний никоҳдан ўтиб, оилавий турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида 2001 йил 23 февралда Асадулла, 2002 йил 23 мартда Анвар исмли ўғиллари туғилган. Эр-хотиннинг муросалари келишмай қолганлиги сабабли тез-тез жанжаллар бўлиб турган ва шу боис 2002 йилдан бошлаб томонлар бирга яшамайдилар. Даъвогар Ш.Норматов никоҳдан ўтмасдан Муҳаббат Қурбонова исмли аёлга уйланган, у билан биргаликдаги турмуш даврида Наргиза исмли фарзандли бўлишган. Ушбу иш биринчи марта 2002 йил 27 майда судда кўрилиб, уларга оилани тиклаш учун 6 ой муҳлат берилган. Бу даврда эр-хотин оилани тиклаш учун ҳеч қандай ижобий иш қилмаганлар, аксинча, даъвогар никоҳсиз уйланиб олган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Ш.Х.Норматов билан жавобгар Ҳ.М.Норматова бундан буён биргаликда турмушлари бўлмаслигини билдириб, иккаласи ҳам никоҳдан ажратишларини илтимос қилдилар. Жавобгар Норматова ҳам яқин кунларда турмуш қургажагини билдирди. Тарафлар турмуш даврида мол-мулк орттирмаганликларини, судга қадар бу масалани эр-хотин одилона ҳал этганликларини баён қилдилар. Даъвогар фарзандлари Асадулла ва Анварларни жавобгарда қолдириш масаласида судга қадар ўзаро келишганликларини ҳозирда ихтиёрий равишда алимент тўлаётганини, бу масала бўйича ҳам низо йўқлигини, бу ҳолатни жавобгар ҳам тасдиқлашини баён қилди. Вояга етмаган болаларга таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ва шакли қонунда белгиланган яъни Оила кодексининг 98-99-моддаларига зид эмаслиги аниқланди. Суд томонларнинг берган баёнларини тинглаб, иш материалларини атрофлича текширгач, бундан буён томонлар ўртасида оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини инобатга олиб, уларни никоҳдан ажратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд Оила кодексининг 37-моддасига ҳамда ФПКнинг 203-206-моддаларига асосан Қарор қилади: Шуҳратилла Холмуродович Норматов билан Ҳадия Мирҳамидовна Норматоваларнинг ўрталаридаги 1999 йил 27 сентябрда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани фуқаролик ҳолати далолатномалаларини қайд қилиш бўлимида 5276-рақамли тузилган никоҳдан ажратилсин. Ш.Х.Норматовдан давлат фойдасига 200 сўм давлат божи ундирилсин. Т.М.Норматова давлат божини тўлашдан озод этилсин. Қарордан норози томонлар 20 кун муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди орқали фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга, прокурор апелляция протести келтириш ҳуқуқига эгадирлар. Судья: А.К.Умаров CУД БУЙРУҒИ 2004 йил июнь ойининг 24 кунида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят Сиёб туман судининг судьяси С.Обидов томонидан, ундирувчи Сиёб тумани, С.Турсунов ширкат хўжалиги, Чандир қишлоғида яшовчи Абдувалиева Нозиманинг аризаси бўйича қарздор Самарқанд вилояти, Сиёб тумани, Хувайдо кўчаси, 15-уйда яшовчи Комил Алиевдан алимент урдириш тўғрисидаги аризани кўриб қуйидагиларни Download 140 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling