Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа


Download 140 Kb.
bet1/9
Sana06.02.2023
Hajmi140 Kb.
#1169320
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси


СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ЮРИДИК ТЕХНИКАСИ


Режа:

  1. Суд ҳужжатларининг турлари

  2. Суд ҳужжатлари мазмунига қўйиладиган талаблар

  3. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Суди томонидан чиқариладиган ҳужжатларининг юридик техникаси

  4. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди томонидан чиқариладиган ҳужжатларининг юридик техникаси

  5. Суд ҳужжатларини тузишда тил қоидалари.

  6. Суд ҳужжатларининг турлари

  7. Суд ҳужжатлари мазмунига қўйиладиган талаблар

Суд ҳужжатлари ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларининг муҳим бир тури ҳисобланади. Шу боис, унга нисбатан ҳам ҳуқуқ қўллаш ҳужжатларига қўйилган талабларнинг барчаси қаратилади. Аммо, айнан суд ҳужжатларига қўйиладиган яна бошқа талаблар ҳам мавжуд. Булар мазкур тоифа ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятидан келиб чиқади. Суд ҳужжати доимо муайян юридик оқибат вужудга келтирадиган юридик ҳужжатдир. Суд қарорида албатта низоли иш қонунда ва процессуал қонунчиликда белгилаб қўйилган асос ва тартибда кўриб чиқилиб, тегишли қарор ўз ифодасини топиши керак.


Суд ҳужжатлари – бу тегишли судларда қонун талаблари асосида жиноий, фуқаролик, маъмурий ишларни моҳиятан кўриш натижасида қабул қилинадиган ҳуқуқ қўллаш ҳужжатидир.
Суд ҳужжатининг қуйидаги турлари бор:
ажрим, хусусий ажрим, қарор, бўйруқ, ҳукм, ҳал қилув қарор ва ҳ.
Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарорига ажрим деб айтилади. Суд муҳокамаси вақтида ҳал қилинадиган барча масалалар юзасидан суд ажрим чиқаради.
Жиноят ишини қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги, ишни тугатиш ёки тўхтатиш ҳақидаги, эҳтиёт чораларини қўллаш (ўзгартириш, бекор қилиш) тўғрисидаги, айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, рад қилишлар тўғрисидаги ажримларни, шунингдек хусусий ажримларни суд алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқаради. Бу ажримлар алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилади ва суд томонидан имзоланади.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling