Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа


Download 140 Kb.
bet7/9
Sana06.02.2023
Hajmi140 Kb.
#1169320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси

ХУСУСИЙ АЖРИМ

2000 йил 30 августда Самарқанд вилояти, Булунғур туман судининг биносида очиқ суд мажлиси бўлиб раислик этувчи судьяФ.Э.Маҳкамов, У.Алимованинг котиблигида, прокурор Ш.А.Аҳроровни иштирокида, даъвогар Пўлат Латиповнинг Булунғур қурилиш бошқармасига ишга тиклаш ва ноилождан бекор юрган вақти учун иш ҳақи ундириб беришни сўраб берган даъво аризаси бўйича, жавобгар тарафидан даъвога нисбатан мустақил талаби бўлмаган учини шахс сифатида қатнашувчи К.Қодиров иштирокидаги фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар




Аниқланди:

П.Латипов Булунғур туманидаги қурилиш бошқармасида дурадгор бўлиб ишлаб келган. 2000 йил 2 август куни ишга 2 соату 30 дақиқа кечикиб келганлиги сабабли қурилиш бошқармасининг бошлиғи Ф.Собировнинг буйруғига кўра ишдан бўшатилган. Суд ишдан бўшаш сабабларини атрофлича текшириб, Латиповни ўз ишига тиклаш ва унга ноилождан екор юрган вақти учун иш ҳақи ундириб бериш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган.


Суд мажлисида П.Латиповни ишдан бўшатишда қурилиш бошқармасининг раҳбари судда Собировнинг меҳнат қонунларини қўпол равишда бузган ҳолда иш тутгани аниқланди, П.Латиповнинг ишга узрли сабабларга кўра кечикканлигини эътиборга олмаганлиги, касаба уюшмасининг розилигисиз ўзбошимчалик билан иш тутганлиги ва ундан олдин даъвогар П.Латипов ҳеч қандай меҳнат қоидаларни бузмаганлиги исботланди.


Юқоридагилардан шу нарса кўринадики, П.Латипов 14 кун ишсиз қолиши қурилиш бошқармаси бошлиғининг айби билан бўлган. Бу билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси 3-қисмини ва 101-моддасини қўпол равишда бузган.
Юқоридагиларга кўра, суд ФПКнинг 19-моддасини қўллаб


Ажрим қилади:

1. Булунғур тумани қурилиш бошқармасидаги меҳнат қонунчилигининг бузилиши фактлари ҳақида ажримда кўрсатилган ҳолатларнинг олдини олиш ва айбли шахсларга нисбатан тегишли чораларни кўриш мақсадида Булунғур туман ҳокимияти ҳамда Самарқанд вилояти касаба уюшмаси раҳбарияти хабардор қилинсин.


Хусусий ажримдан норози томонлар, шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судига 10 кун муддат ичида хусусий шикоят, прокурор хусусий протест келтиришга ҳақли.
Судья: Ф.Э.Маҳкамов

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling