Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа


Download 140 Kb.
bet4/9
Sana06.02.2023
Hajmi140 Kb.
#1169320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси

Суд буйруғи. Буйруқ тартибида айрим фуқаролик ишларини юритиш фуқаролик процессуал кодексига киритилган янги институт бўлиб, унинг мақсади фуқаролик ишини судда кўришни ихчамлантиришга қаратилган.
Суд буйруғини чиқариш учун судга мурожаат этилган талаб низосиз бўлиши лозим.
Суд бундай тартибда иш юритишда фуқаролик процессуал ҳуқуқида белгиланган иш кўриш билан боғлиқ қоидаларни татбиқ этмайди, иш қўзғатилмайди.
Суд буйруғига оид ҳуқуқий меъёрларда низосиз тартибда ундурувчининг пул маблағларини ундириш, шунингдек мол мулкини қарздордан талаб қилиш тўғрисидаги талаблар кўрилиши белгиланган. Низосиз тартибда – деган сўзни, алоҳида тартибда низосиз кўриладиган ишлардан фарқлай олиш лозим.
Суд буйруғи тартибида кўриладиган талаблар қонунда белгиланган. Манфаатдор шахс қуйидаги ҳолларда суд буйруғини чиқарилишини талаб қилиши мумкин:
1) агар талаб нотариал битимига асосланган бўлса;
2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва жавобгар томонидан тан олинган бўлса;
3) агар вояга етмаган болалар учун алиментлар ундирилиши ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларнинг жалб этиш зарурияти билан боғлиқ бўлмаган талаблар арз қилинмаган бўлса.
Фуқаролик процессуал қонунларида кўрсатилгандек, суд буйруқларини чиқариш мақсадида судга ариза билан мурожаат этадиган шахс унинг шакли мазмунига риоя этиши талаб этилади. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этган манфаатдор шахс тааллуқлилик ва судловликка оид умумий қоидаларга амал қилиши лозим. Суд буйруғининг чиқариш тўғрисида талаб қилинаётган аризанинг мазмуни фуқаролик ишининг таркумига асосланиб ёзилади.
НАМУНАЛАР:

Суд мажлисига келмаган гувоҳга нисбатан жарима солиш ҳақида




АЖРИМ

2001 йил 26 август Ангрен шаҳри


Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича, Ангрен шаҳар судининг очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья С.И.Меҳмонов, суд котиби В.Баҳриева, прокурор Б.Бухоров иштирокида Қобил Ўрмоновнинг жавобгар Қодир Ёрматовга нисбатан етказган зарарни ундириш тўғрисидаги ишини кўриб, қуйидагилар
Аниқланди:

Даъвогарнинг аризасида жавобгар Қ.Ўрмонов Ангрен шаҳри, Космонавтлар хиёбони, 10-уйда яшаб, ўз ҳовлисидан ўтадиган ариқдан хўжасизларча фойдаланиб келган, унда ўрнатилган сув тақсимлаш (тўғон)га бефарқ қараши туфайли қўшниси бўлмиш К.Ёрматовнинг томорқасини сув босиб кетиши натижасида мутахассисларнинг берган хулосасига кўра, унга 350 сўмлик зарар келтирганлиги, бу воқеа бўйича Космонавтлар хиёбони, 6-уйда яшовчи Ю.Фозилов гувоҳлик бериши мумкинлиги билдирилган. Шу боис суд ўзининг тайёрлов мажлисининг ажримида ишни мазмунан кўриш чоғида Юнус Фозиловни гувоҳ сифатида чақириш лозим деб топилган.


Суд мажлисига келиш тўғрисида гувоҳ Ю.Фозиловга 2001 йил 5 август куни суд чақириқ қоғози юборилган, бироқ у: Судга бормаслигини қайд қилиб, чақирув қоғозида буни ёзма равишда ифода этади. Ишдаги материаллар гувоҳни суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмаганини кўрсатади. Бундай ҳолларда амалдаги ФПКнинг 176-моддасига мувофиқ, агар чақирилган гувоҳ суд узрсиз деб ҳисоблаган сабаблар бўйича суд мажлисига келмаган тақдирда, унга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорида жарима солиниши, мазкур шахс иккинчи чақириқ бўйича ҳам келмаган тақдирда-мажбурий равишда олиб келиниши баён қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд ФПКнинг 69, 176, 177-моддаларига асосланиб,


Ажрим қилади:

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Космонавтлар хиёбони, 6-уйда яшовчи гувоҳ Юнус Фозиловга нисбатан 6000 (олти минг) сўм миқдорида жарима солинсин.


Ишни кўриш 2001 йил 10 август соат 10 га қолдирилсин.
Судда иш кўришни қолдирилганлиги ҳақида Ю.Фозилов чақирув қоғози орқали хабардор қилинсин. Мазкур шахс иккинчи чақирув бўйича ҳам келмаган тақдирда-мажбурий равишда келтирилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ажримнинг бир нусхаси Юнус Фозиловга юборилсин.

Судья: С.И.Меҳмонов



Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling