Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа


Download 140 Kb.
bet2/9
Sana06.02.2023
Hajmi140 Kb.
#1169320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси

СУД АЖРИМИ (ЎзРда) жиноят ишини кўриш пайтида 1инстанция суди чиқарадиган ҳукмдан бошқа суд қарори. С. а. чиқариш тартиби ҳал қилинаётган масаланинг характерига боғлиқ. Ишни қўшимча тергов ўтказиш учун прокурорга юбориш, янги айблов бўйича ёхуд янги шахсга нисбатан иш қўзғатиш, ишни тугатиш ёки тўхтатиш, эҳтиёт чорасини танлаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, рад этиш тўғрисидаги ажримлар, шунингдек, хусусий ажримлар суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқарилади. Бу ажримлар алоҳида ҳужжатлар тарзида расмийлаштирилади ва суд томонидан имзоланади. Бошқа барча ажримлар суднинг хоҳиши билан юқорида кўрсатилган тартибда ёки ўз жойида чиқарилиб, бу ажрим суд мажлисининг баённомасига ёзиб қўйилади. Суд муҳокамаси вақтида суднинг чиқарган ҳар бир ажрими дарҳол эълон қилиниши керак.
Фуқаролик ва хўжалик процессида 1 инстанция суди чиқарган Суд ажрими ишни мазмунан ҳал қилмайди, лекин уни ўз вақтида, тўғри ҳал этиш мақсадида қабул қилинади. Суд ажрими маслаҳатхонада, мураккаб бўлмаган масалалар бўйича эса, бевосита суд мажлиси чоғида кенгашиб, қабул килиниши мумкин. Бунда чиқарилган Суд ажрими суд мажлиси баённомасига киритилади ва дарҳол эълон қилинади.
Давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахсларнинг иш юзасидан аниқланган қонунга хилоф ҳолатларга эътиборларини жалб қилиш зарур бўлса, жиноят содир этилишига олиб келган сабаб ва шароитларни кўрсатиб, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Ҳал қилув қарори сингари ажрим ҳам тўрт қисмдан иборат бўлади.


ФПКнинг 238-моддасида кўрсатилганидек, маслаҳатхонада (алоҳида хонада) чиқариладиган суд ажримида қуйидагилар кўрсатилади:

1) ажримнинг чиқарилган вақти ва жойи;


2) суднинг номи ва ҳайъати, суд мажлисининг котиби;


3) судда иштирок этувчи шахслар, вакиллар;


4) низонинг предмети ва ажрим билан ҳал қилинадиган масаланинг мазмуни;


5) суд ўз хулосаси учун олган асослар ва суд қўллаган қонунлар;


6) суднинг ҳал қилаётган масала юзасидан хулосаси;


7) ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.


Қонун бўйича шикоят қилиб бўлмайди деб ҳисобланадиган хусусий ажримлар ёки хусусий шикоят ва протест беришга йўл қўйилмайдиган ажримларгина қонуний кучга киради. Бу ажримлардан аввалгилари ажрим чиқарилиши биланоқ қонуний кучга киради, иккинчилари эса, шикоят қилиш учун берилган муддат ўтгандан кейин ёки шикоят ё протест юқори суд томонидан рад қилинганидан кейин қонуний кучга киради.


Бошқа ажримлар эса иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.
Суднинг хусусий ажримлари тўғрисидаги қоидалар ФПКнинг 19-моддасида берилган. Бу қонунга асосан суд фуқаролик ишини кўраётганида айрим мансабдор шахслар ёки фуқаролар қонунчиликни, жамият турмуш қоидаларини бузганлиги ёхуд корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа кооператив ҳамда жамоат ташкилот-ларининг ишларида жиддий камчиликлар борлигини аниқласа, хусусий ажрим чиқариб, уни тегишли корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахсларга ёки меҳнат жамоаларига юбориди, улар эса ўзлари томонидан кўрилган чоралар тўғрисида судга бир ой мобай-нида маълум қилишга мажбурдирлар.

Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling