Суд ҳужжатларининг юридик техникаси режа


Download 140 Kb.
bet6/9
Sana06.02.2023
Hajmi140 Kb.
#1169320
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Суд ҳужжатларининг юридик техникаси

А Н И Қ Л А Д И:

Ундирувчи Н.Абдуллаева аризасида К.Алиев билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, бирга яшаш вақтларида уч нафар


1. Алиев Қодир –1997й
2. Алиев Назар- 2000й
3. Алиева Зайнаб 2002 йил 30 июнда туғилган фарзандлари борлиги турмушлари бошида яхши яшаганлиги, кейинчалик турмуш ўртоғи уни ҳурмат қилмай қўйганлигини, бўлар-бўлмас нарсаларни баҳона қилиб уриш жанжал қиладиган одат чиқариб олганлигини, у шу пайтгача фарзандларини келажагини ўйлаб чидаб яшаб келганлигини, бироқ турмуш ўртоғи бундан ўзига тегишли хулоса чиқармай жанжални давом эттириб келаётганлигини, уй-рўзғор ишлари билан умуман иши йўқлигини,моддий томондан ёрдам бермаслигини, 2004-йил март ойида уйдан фарзандлари билан биргаликда чиқариб юборганлигини, шундан буён ота-онасини уйида яшаётганлигини, шунинг учун, фарзандларнинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақида суд буйруғини чиқариб беришини сўраган.

Юқоридагиларга кўра суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 238-2 моддасининг 3-бандига асосан, 238-1-моддасини қўллаб:




Буюраман:

Қарздор Самарқанд вилояти Сиёб тумани 15 уйда яшовчи, 1975 йида туғилган Комил Алиевдан ундирувчи Нозима Абдувалиеванинг фойдасига:


1. Алиев Қодир 10 май 1997 йилда


2. Алиев Назар 20 апрел 2000 йилда
3. Алиева Зайнаб 30 июнь 2002 йилда туғилган фарзандларининг тарбияси учун улар вояга етганларига қадарли ҳар ойида иш ҳақи ва бошқа даромадлардан ½ қисми миқдорида алимент ундирил-син.Ундириш 2004 йил 20 июньдан бошлаб ҳисоблансин.

Қарздор К.Алиевдан 1306 сўм миқдорида давлат божи давлат фойдасига ундирилсин.


Қарздор буйруқни олган кундан эътиборан талаб қилинган ариза юзасидан эътироз билдириши учун ўн кун муддат ичида шу судга юборишга ҳақли.
Судья: С.Обидов


СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ

2000 йил апрел ойининг 14 куни Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов туман судининг биносида суд мажлиси бўлиб, судья С.А.Ҳошимова раислигида, С.Ҳамидованинг котиблигида даъвогар Гулнора Абдумаликованинг жавобгар Мақсуд Абдумаликов билан тузилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги фуқаролик иши кўрилди.


Суд мажлиси соат 10:00 да бошланиб, 12:00 да тамом бўлди.


Раислик этувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди.


Котибнинг маърузаси:


Суд мажлисида тарафлар-даъвогар Гулнора Абдумаликова, жавобгар Мақсуд Абдумаликов иштирок этмоқдалар. Гувоҳ Абдураззоқ Қаюмов суд залидан чиқарилди.


Раислик этувчи суд ҳайъатини, суд котиби ва прокурорнинг иштирокининг эълон қилди. Ишда иштирок этувчи шахсларга четлатиш ҳуқуқи ва уларни бошқа процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.


Раислик этувчи томонларнинг шахсини аниқлади.


Тарафлар судлов ҳайъатига раддия йўқ эканлигини билдирадилар.


Даъвогар:- Гулнора Абдумаликова: 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, «Гулистон» ресторанида ошпаз бўлиб ишлайди.


Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Муҳаббат кўчаси, 22-уйда яшайди.


Жавобгар:-Мақсуд Абдумаликов-1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон Республи-каси фуқароси, 3-автокомбинатда ҳайдовчи бўлиб ишлайди. Тошкент шаҳар, С.Раҳимов туман 1-Спутник кўчаси, 84-уйда яшайди.


Даъвогар Гулнора Абдумаликова: «Суд ҳайъатига қаршилигим йўқ, қонуний ҳуқуқларим тушунарли».


Жавобгар ҳам суд ҳайъатига қаршили йўқлигини билдиради.


Раислик қилувчи даъво аризани ўқиб эшиттирди ва тарафларга қуйидаги саволлар билан мурожаат этди: «Даъвогар даъвони қувватлайдими? Жавобгар даъвога иқрорми?».


Даъвогар- даъво аризани тўлиқ қувватлайман.


Жавобгар-мен даъвогарнинг талабларини қисман тасдиқлайман.


Даъвогар Г.Абдумаликованинг баёни: 1982 йили никоҳдан ўтиб турмуш қурганмиз. Ўртамизда 3 нафар фарзандларимиз бор. Турмуш ўртоғим билан бошида яхши яшадик. Кейинчалик ўртамизда келишмовчиликлар бошланди. Жанжаллар тўхтамаганидан кейин мен ота-онамнинг уйига кетишга мажбур бўлдим ва ҳозирда ота-онамнинг уйида яшаяпман. Жавобгар билан 4 йилдан буён эр-хотинлик муносабатида эмасмиз. Жавобгар ўпка касали билан оғриган. Бирга яшашга ҳаракат қилдим, лекин бўлмади. Ўртамиздаги никоҳимизни муддат бермасдан бекор қилишингизни сўрайман. Чунки эрим ўтакетган қўрқоқ, камҳафсала киши бўлиб, оиланинг бири икки бўлиши учун ҳеч ҳаракат қилмайди. Унинг ота-оналари бадавлат, агар уйда камчилик бўлиб қолса, ота-онасининг уйига кетиб қолади ва ўша жойда қолиб кетади, болалари билан иши йўқ.


Раислик қилувчининг саволига даъвогарнинг жавоби: «Болала-рим учун жавобгар билан ярашиб кетишга бир неча марта ҳаракат қилдим, бўлмади», яна саволга даъвогарнинг жавоби: «Оила қуришни хоҳлаган киши рўзғордаги камчиликларга кўникади, бардош беради, сабр-тоқат қилади. Бироқ, даъвогар ўзининг касаллигини айтиб, менга нима қилиб бўлса ҳам мол-дунё топиб келишимни, ишхонадан ортиқча пул топишимни айтади. У ҳатто мени жиноий ишларга ҳам ундади, лекин буни мен бажармадим».


Жавобгар М.Абдумаликов: «Даъвогарнинг кўрсатмасини қисман тасдиқлайман». Жавобгар М.Абдумаликовнинг баёни:-


«Мен даъво аризадаги талабларни тасдиқлайман. 1983 йилда фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш органида рўйхатдан ўтиб никоҳни қайд эттирган ҳолда турмуш қурганмиз. Турмушимиз давомида 3 нафар фарзанд кўрдик. Даъвогар билан саккиз йилдан буён бирга яшаймиз, у ота-онасиникига кетиб қолган. Мен анча касал бўлиб ётдим, лекин даъвогар бирор марта хабар олмади. Оиламизни тиклаш учун ҳеч қандай асос қолмаганлиги сабабли ўрталаримиздаги никоҳни бекор қилиб беришингизни сўрайман».


Раислик қилувчининг саволига жавобгарнинг жавоби: Барибир оиламизни тиклаб бўлмайди, чунки бундай ҳол 6 йилдан буён давом этади».


Даъвогар Г.Абдумаликова: «Жавобгарнинг сўзларини қисман тасдиқлайман, саволим йўқ«.


Гувоҳ Абдураззоқ Қаюмов-1961 йилда туғилган, ўзбек, Чилонзор тумани озиқ-овқат тармоғида ишчи. Яшаш жойи-Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гуручариқ кўчаси, 83-уй.


Раислик қилувчи гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиргач, ЖКнинг 238-240-моддалари билан огоҳлантирилиб, тилхат олинди: «Мен даъвогарнинг акаси бўламан, жавобгар менинг куёвим бўлади. Ҳар иккаласига нисбатан ҳам шахсий адоватим йўқ.


Синглим Гулнора кўпинча уйга келиб, оиласи мустаҳкам эмаслигини, эрининг касаллигини, у билан яшашни хоҳламаслигини гапириб берарди. Мен куёв билан бир неча марта гаплашиб кўрдим, у ҳам яшашни хоҳламаслигини айтди. Буларнинг оиласини тиклаб бўлмайди, никоҳларини бекор қилишга тўғри келади. Бунга яна шу нарсаларни асос қилиб кўрсатиш мумкин, куёвим синглим касал пайтларида уйдан чиқиб кетиб, аллақаёқларда юриб келадиган бўлиб қолди, юриш-туришлари ўзгариб кетди. Бу ҳақда синглим йўқлигида гаплашган эдим, у «мен озод йигитман, нима билан шуғуллансам, менинг ишим, хотиним билан икки дунёда ҳам ярашмайман», деб жавоб берди. Унинг бу хатти-ҳаракатларини кўпчилик билади, биз гап-сўз бўлмасин деб яшириб келмоқдамиз. Аслида уларнинг оиласи бузилганига кўп вақт бўлди».


Раислик қилувчининг саволига даъвогар Г.Абдумаликованинг жавоби: «Гувоҳнинг кўрсатувларини тасдиқлайман, саволим йўқ«.


Жавобгар М.Абдумаликовнинг жавоби: «Гувоҳнинг берган гувоҳлигини тасдиқлайман, саволим йўқ».


Раислик этувчи тарафлардан қўшимча баёнотлари бор-йўқлигини сўради. Суд тафтишида тарафлардан қўшимча ва илтимослар бўлмади.


Тарафлардан-даъвогар музокара сўзида даъво талабларини қаноатлантиришни жавобга эса, даъво аризани рад этишни,никоҳдан ажрамаслигини баён қилди.


Раислик қилувчи суд мажлиси иштирок этувчиларига суд тафтишини тамом деб ҳисоблаб, суд ҳал қилув қарорини чиқариш учун алоҳида хона (маслаҳатхона)га киришини эълон қилди. Суд маслаҳатхонадан чиққач, ҳал қилув қарорини раислик қилувчи ўқиб эшиттирди.


Раислик этувчи шикоят қилиш тартиби ва муддатини, суд мажлиси баённомаси билан танишиб чиқиш муддатларини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.


Раислик этувчи: С.А.Ҳошимова


Котиб: С.Ҳамидова



Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling