Сунъий интеллект технологияларининг истиқболлари
Download 21.68 Kb.
|
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ Нарзуллаев Ш.Н
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган фдабиётлар
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ Э.Улжаев1, Ш.Н.Нарзуллаев2 1Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори; 2Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети докторанти (PhD). E-mail: narzullayevsh1993@mail.ru; телефон: +99 890 902-17-16 Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб, тўртинчи саноат инқилоби томон олиб бораётган глобаллашув даврида технологиялар инсон фаолиятининг барча соҳаларига чуқур кириб борган бўлса-да, инсон ва машина ҳалигача тенг ҳамкорлик асосида ўзаро алоқага тўлиқ киришгани йўқ. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, ижтимоий ҳимоя, таълим-фан, тиббий диагностика, қишлоқ ҳўжалиги, мудофаа ва хавфсизлик, туризм ҳамда кўплаб соҳаларга замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам сунъий интеллектуал технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Президентимизнинг 17.02.2021 йилдаги «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда «Рақамли Ўзбекистон – 2030» Стратегиясига мувофиқ ҳамда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш ва уларни мамлакатимизда кенг қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг юқори сифатини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш кўрсатиб ўтилган. Жумладан, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, глобал чақирувларга рационал ечимлар тўпламини таклиф этиш ва сунъий интеллект соҳаларида кадрларнинг илмий ҳамда интеллектуал салоҳиятини оширишда 2021-2022 йиллар учун Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантиришнинг тўртта асосий устувор йўналиши белгилаб берилган. Сунъий интеллект одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни тушуниш, ўргатиш, муҳокама қилиш, масалани ечиш, таржима ва бошқа имкониятларни яратиш билан шуғулланади. Сунъий интеллект турли амалларни бажаришга мўлжалланган алгоритм ҳамда дастурий тизимлардан иборат ва у инсон онги бажариши мумкин бўлган бир қанча вазифаларни бажара олади. Ҳозирги кунда технологик жараёнларни бошқаришнинг интеллектуал тизимларини қуришнинг кенг қамровли янги имкониятлари сунъий нейрон тармоқларини қўллаш орқали ривожланмоқда ҳамда тимсолларни таниш, башоратлаш ва диагностика, оптималлаштириш, шовқинлар таъсирида сигналларга ишлов бериш каби масалаларда кенг қўлланилмоқда. Бунинг натижасида катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашда машинали ўқитишни ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Сунъий нейрон тармоқлари бир қанча кириш ва чиқишлардан иборат бўлиб, ўзаро боғланган нейронлар тўпламидан ташкил топган ҳамда ночизиқли ўзгаришни амалга оширади. Кўп қатламли сунъий нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда сунъий интеллектуал тизимларни чуқур ўқитиш (deep learning), сунъий интеллект муваффаққиятининг асосидир. Фойдаланилган фдабиётлар: https://lex.uz/docs/5297046 Michael T., McGrath, Cliodhna Ni Scanaill. Sensor Technologies. Apress Media. LCC, New York (NY). USA, 2014. – 321 p N.R.Yusupbekov, R.A.Aliyev, R.R.Aliyev, A.N.Yusupbekov, Boshqarishning intellektual tizimlari va qaror qabul qilish. Toshkent: «O‘zbekiston milliy ensiklopediyasi», 2015. - 572 b. M. A. Nielsen, Neural networks and deep learning. Determination Press, 2015. E. Ulzhaev, Sh.N. Narzullaev, E.F. Khudoyberdiev, Sh.A. Sulaimonova, Algorithm of the process of creation of neural networks for measuring qualitative parameters of bulk materials. Proceeding of International Conference on Scientific Endeavors and opportunities, Telavi, Georgia, March, 2021, pp. 78-81. Download 21.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling