Сунъий интеллектнинг аниқланиши


Download 275.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana09.11.2023
Hajmi275.87 Kb.
#1760495
  1   2
Bog'liq
1-AMALIY. Umumiy tushinchalar



1-AMALIY. Umumiy tushinchalar. 
 
Сунъий интеллектнинг аниқланиши. Манбаларнинг таҳлили 
кўрсатадики, интеллектуал бошқарув тизимлари асосида (марказида) 
қуйидаги икки тушунча ѐтади: 
1. Сунъий 
интеллект-инсоний 
интеллектнинг 
вазифаларини 
ўз 
зиммаларига оладиган автоматик тизимларнинг хоссаларидир.
2. Интеллектуал ахборот тизими-муаян предмет соҳасидаги билимларга 
асосланиб мантиқий хулосалар ишлаб чиқара оладиган ахборот 
тизимидир.
Инсоннинг интеллекти биринчидан, унинг нарсаларни тушуниши ва 
билиши (someone’s intelligence is their ability to understand and lean things), 
иккинчидан, интеллект – бу бирор нарса қилиш эмас, балки ўйлаш ва 
тушуниш қобилиятидир (intelligence is the ability to think and understand 
instead of doing things by instinct or automatically). Юқоридаги таърифлар 
“интеллект” тушичасига берилган бўлиб, инсоннинг ақл-заковати тўғрисида 
гап боради. Интеллектуал бошқарув тизимлари хақида сўз борганда аввало 
“сунъий интеллект” тўғрисида сўз юритилади.
Сунъий интеллект муаммоси жуда кенг маъноли бўлиб, бу тўғрисида 
бутун инсоният тарихида мутафаккирлар ва муҳандислар инсондан андоза 
олиб унинг айрим функцияларини бирор қурилмага юклаш бўйича кўплаб 
тизимлар ва қурилмаларни ихтиро қилишган. 
Фан ва техниканинг нисбатан янги тарихи информатика фани 
тараққиѐтининг бошланғич даврларига (тахминан XX асрнинг ўрталарига) 
тўғри келади. К. Шеннон, М. Минский, А. Ньюэл кабиларнинг информатика, 
хисоблаш техникаси, инсон мантиғи асосида ишлайдиган автоматик 
қурилмалар тўғрисида бажарган ишлари интеллектуал бошқарув тизимлари 
билан боғлиқ бошланғич ишлардир. Ушбу манбаларда яна қуйидагилар ҳам 
таъкидланган: сунъий интеллект информатиканинг асосий таркибий 
қисмидир. Бунга мисол сифатида таъкидлашимиз мумкинки, компьютер ва 


умуман хисоблаш техникасининг инсон амалга оширадиган айрим 
масалаларни ечимини таъминлашидир. Аслида информатика тушунчаси ҳам 
интеллетуал тизимларни назарда тутади. Чунки, информатика ахборот ва 
автоматика сўзларининг (тушунчаларининг) бирикмасидан хосил бўлган. 
Маълумки, информатика алгоритмни қамраб олади ва шу асосда ахборот 
йиғилади, сақланади таҳлил қилинади (қайта ишланади) ҳамда 
фойдаланувчига қулай тарзда тақдим этилади. Информатиканинг шу 
хусусиятлари орқали бирор соҳа бўйича янги билимларга эга бўламиз. 
Сунъий интеллектнинг илмий йўналиш сифатидаги ривожланиши XX 
асрнинг 40 йилларида Н.Винернинг янги фан – кибернетика хақидаги илмий 
асарининг эълон қилиниши билан бошланганлиги дунѐ илм ахли томонидан 
эътироф этилади. Ушбу ривожланиш XX асрнинг 60 йилларида электрон 
хисоблаш машиналарининг (ЭХМ) кенг миқѐсда амалиѐтга киритилиши 
билан давом эттирилган. Унда биринчи бўлиб шахмат масалаларини ечиш, 
теоремаларни исботлаш ва масалаларни ечишнинг универсал қурилмаларини 
яратишга уринишлар амалга оширилган.
Сунъий интеллект фаннинг алохида тармоғи сифатида тан олиниши 
билан у икки таркибий қисмга, аниқроғи икки йўналишга бўлинди: 
нейрокибернетика ва “қора қути” кибернетикаси.
Нейрокибернетиканинг асосий ғояси – мушохада қилиш (фикр 
юритиш) қобилиятига эга объект ягона ва у инсон миясидир, шунинг учун 
ҳар қандай “фикрловчи қурилма” инсон миясининг структурасини ўзида акс 
эттириши керак. Бундан келиб чиқадики, нейрокибернетика инсон мияси 
структурасига ўхшаш структураларни аппаратли моделини ишлаб чиқишга 
йўналтирилган. Физиологларнинг таъбирича инсон миясининг асосини жуда 
кўп бир-бирлари билан боғланган ва ўзаро таъсирланувчи тўқималар – 
нейронлар ташкил этади. Шунинг учун нейрокибернетикларнинг фикру-
зикри нейронларга ўхшаш элеметларни яратишга ва уларни фаолият 
юритувчи тизимлар доирасида бирлаштиришга қаратилган. Бу тизимларни 
нейрон тармоқлар деб аташ одат тусига кирган. 1943 йили У. Маккалох ва У. 


Питтслар бош мия фаолияти назариясининг асосларини шакллантиришган ва 
нейроннинг математик моделини ишлаб чиққанлар. У. Маккалох ва У. 
Питтсларнинг ишини давом эттириб Ф. Розенблатт персептрон қурилмасини 
ишлаб чиққан . Ушбу қурилма чоп этилган харфларни таниш ва мисоллар 
асосида ўргатилиш қобилиятларига эга бўлган. XX асрнинг 80 йилларида 
Японияда V давр компьютерларини яратиш лойиҳаси доирасида инсон мияси 
структурасини моделлаштирувчи нейрокомпьютер яратилган.
“Қора қути” кибернетикасининг асосини нейрокибернетикадан фарқли 
равишда мутлақо бошқа тамойил ташкил этади, яъни “фикрловчи қурилма” 
қандай қурилганлиги ахамиятли эмас, балки унинг кириш қисмига берилган 
белгиланган таъсирга худди инсон мияси каби акс таъсир кўрсатиши 
ахамиятлидир. Сунъий интеллектнинг ушбу йўналиши интеллектуал 
масалалар ечимларининг алгоритмларини ишлаб чиқишга асосланган. XX 
асрнинг 50 йилларида лабиринтли қидирув модели ишлаб чиқилди. Ушбу 
ѐндашув масалани граф сифатида тасаввур этишга асосланган. Граф ҳолатлар 
фазосини акс эттиради. Ушбу графда кириш маълумотларидан натижавий 
маълумотлар сари оптимал йўл қидирилади. XX асрнинг 60 йиллари 
эвристик дастурлаштириш даврининг бошланиши деб эътироф этилади. 
Эвристика - назарий жихатдан асосланмаган қоида бўлиб, қидирувлар 
фазосида турли вариантларни кўриб чиқиш сонини қисқартириш 
имкониятини беради. Эвристик дастурлаштириш – аввалдан маълум бўлган, 
берилган эвристикалар асосида харакатлар стратегиясини ишлаб чиқишдир.
1963 – 1970 йилларда масалаларни ечишда математик мантиқ усуллари 
қўлланила бошланди. Ана шу даврда бошланғич аксиомалар тўплами 
мавжудлиги шароитида теоремаларни автоматик исботлаш имкониятини 
берувчи резолюциялар усули асосида Пролог тили яратилди. Шу билан бир 
вақтда фикрлашнинг универсал алгоритмини ишлаб чиқиш муаммосининг 
ўрнини мутахассис-экспертнинг аниқ билимларини моделлаштириш ғояси 
эгаллади. АҚШда билимларга асосланган биринчи тижорат тизимлари ѐки 
эксперт тизимлари пайдо бўлди. Сунъий интеллект масалаларини ечишнинг 


– билимларни тасаввур ва тақдим этишнинг янгича ѐндашуви шаклланди. 
Тиббиѐт ва кимѐ соҳалари учун MYCIN ва DENDRAL эксперт тизимлари 
яратилди. Бир неча глобаль дастурлар эълон қилинди: ESPRIT (Европа 
иттифоқи), DARPA (АҚШ мудофаа вазирлиги), V давр машиналарининг 
япон лойиҳаси. Россияда сунъий интеллектнинг ривожланиши МДУ 
профессори А. А. Ляпунов раҳбарлигидаги “Автоматлар ва тафаккур” илмий 
семинарининг фаолият юрита бошлаши билан боғлиқ. М. Бонгарднинг 
нарсалар ва жараѐнлар хақидаги маълумотларни танишда (рус
распознование образов, ингл. pattern recognition) инсон миясининг 
фаолиятини моделлаштирувчи “Кора қути” алгоритми ҳам сунъий интеллект 
соҳасидаги диққатга сазовор ишлардан хисобланади. 1945-1964 йилларда 
мантиқий масалаларнинг ечимини қидириш бўйича тадқиқотлар олиб 
борилган ва айрим дастурлар ишлаб чиқилган. В. А. Стеклов номидаги 
математика институтининг Ленинград бўлимида теоремаларни автоматик 
исботлайдиган дастур яратилади. 1965-1980 йилларда янги фан – вазиятли 
бошқарув (рус. ситуационное управление, ингл. situational management) фани 
ривожлана бошлади. Ушбу мактабнинг асосчиси профессор Д. А. Поспелов 
хисобланади. Москва давлат университетида рекурсив функцияларнинг 
алгоритмик тили РЕФАЛ яратилди.
Сунъий интеллект техник қурилмани (машинани, хусусан, ЭХМ) 
интеллектуаллаштиради, худди инсон каби фикрли (мақсадли) хатти-
харакатлар қилишга ўргатади. Машинани фикрловчи қурилма сифатида 
қабул қилишимиз учун инсон у билан савол-жавоб тарзида сухбатлашганда 
машинанинг жавобларини худди инсоннинг жавоблари каби мантиқий 
эканлигини тан олинишидир. Ушбу мезонни сунъий интеллектга 
бағишланган анжуманларнинг бирида А. Тюринг машинани сунъий 
интеллект тизимига эга қурилма сифатида қабул қилишнинг асосий мезони 
сифатида қабул қилишни таклиф этади. Хозирда бу мезон А. Тюринг мезони 
деб аталади. 


Сунъий интеллект фаннинг алохида йўналиши бўлиб, унинг мақсади 
номутахассис-фойдаланувчи табиий тилда интеллектуал масалаларни 
қўйиши ва ЭХМ билан мулоқот натижасида унинг ечимига эга бўлишини 
таъминловчи аппарат-дастур воситасини ишлаб чиқишдан иборат. Демак, 
сунъий интеллект – илмий йўналиш, унинг асосий хусусияти ижодий 
масалаларни ечишдан иборат. 
Хозирги даврда сунъий интеллектда қуйидаги йўналишлар мухим 
хисобланади: 

Download 275.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling