Сунъий интеллектнинг аниқланиши
Download 275.87 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq1-AMALIY. Umumiy tushinchalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хатти-харакат
Билимларни тасаввур этиш (рус. представление знаний, ингл.
knowledge representation ): интеллектуаль тизимлар хотирасида билимларни тасаввур этиш ва формаллаштириш (математик ѐки информацион-мантиқий моделлар шаклида ифодалаш). Бунинг учун билимларни тасаввур этиш моделларини ишлаб чиқиш, билимларни ифодалаш тилларини шакллантириш, билимларни синфлаштиришни амалга ошириш, билимлар манбаларини ўрганиш, билимларни қабул қилиш йўллари ва уларга эга бўлиш усулларини ишлаб чиқиш. Билимлар устида амаллар бажариш (рус. манипулирование знаниями, ингл. the manipulation of knowledge): билимларнинг ифодаланиши (баѐн этилиши) тўлиқ (мукаммал) бўлмаган ҳолатида билимлар базасини шакллантириш (тўлдириш), абстракт тушунчаларни шакллантириш ва умумлаштириш процедураларини ўрганиш, ишончли хулоса қилиш усулларини ишлаб чиқиш, инсон (мутахассис, эксперт) каби мулохаза юритиш моделларини ишлаб чиқиш масалалари. Бу ерда ушбу йўналишнинг юқоридаги йўналиш билан боғлиқлиги ахамиятлидир. Муомала (рус. общение, ингл. communication): табиий тилда ифодаланган ва бир-бирлари билан боғлиқ матнларни тушуниш, бир-бирлари билан боғлиқ матнларни синтез қилиш, нутқни тушуниш ва синтез қилиш, интеллектуаль тизим ва инсон орасидаги коммуникация моделларини ишлаб чиқиш масалалари. Лингвистик процессорлар ва эксперт тизимлари асосида ҳал қилинадиган тушунтиришни шакллантириш масаласи ҳам шу йўналишга тегишлидир. Англаш (рус. восприятие, ингл. perception): 3-ўлчовли ҳолатлар ва жараѐнларни тахлил қилиш муаммоси, билимлар базасида ахборотни тасвирлар образида тасаввур этиш усулларини ишлаб чиқиш, тасвирий образлардан матнли ифодалашга (баѐн қилишга) ўтиш ва аксинча ўтишларни яратиш, когнитив графика процедураларини ишлаб чиқиш. Ўқитиш (рус. обучение, ингл. training): интеллектуаль тизимга ўзининг қобилиятларини ривожлантириш имкониятини берувчи (таъминловчи) қуйидаги усулларни қамраб олади: муаммоли вазиятнинг ифодаланишига кўра масаланинг шартларини шакллантириш ѐки муаммоли вазиятни кузатиш; хусусий масалаларни ечишдан умумий масалаларни ҳал қилишга ўтиш; декомпозиция, яъни масалани майда таркибий қисмларга ажратиш; ўқитиш моделларини шакллантириш. Хатти-харакат (хулқ-атвор, рус. поведение, ингл. behavior): инсон, ташқи мухит, бошқа интеллектуаль тизимлар билан зарурий (етарли) даражада ўзаро таъсирни (алоқани) таъминловчи хатти-харакатлар процедураларини ишлаб чиқиш. Шу кунгача мақсадга мос тушувчи (рус. целесообразного, ингл. expedient), меъѐрий, вазиятли ва тақлид қилишга тегишли айрим моделлар ишлаб чиқилган. Download 275.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling