Сунъий ва аралаш овқатлантириш


Download 0.97 Mb.
bet2/3
Sana05.02.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1168123
1   2   3
Bog'liq
OVQATLANTIRISH

3. лактаза етишмовчилиги.

Сунъий овқатлантириш техникаси
Аралаш овқатлантирилганда фақат битта аралашмани ишлатиш, сунъий овқатлантирилганда иккитадан ортиқ бўлмаган аралашмани қўллаш қулайдир. Нордонроқ аралашмаларни ширин ёки чучук билан бериш мумкин, у суткалик овқат ҳажмининг 1/3-1/2 қисмини ташкил қилади.

Она сути ўрнини босувчи аралашмаларнинг таснифи


Қуруқ аралашмалар
Суюқ аралашмалар
Чучук аралашма
Нордан аралашма
Чучук аралашма
Нордан аралашма
мосланган
Бир оз мосланган
мосланган
Бир оз мосланган
Бир оз мосланган
«кейинги
формулалар»
«кейинги
формулалар»
Бир оз мосланган
«кейинги
формулалар»
Агар нисбатан эрта аралаш овқатлантиришга ўтказиш зарурияти бўлса лактацияни қўзғатиш учун эмизиш сонини кўпайтириш керак, кейин бир неча ҳафта давомида аралашмалар билан тўлиқ бўлмаган устама овқатлантириш берилади, сўнг тўлиқ қўшимча овқат билан эмизиш сонини олдинги ҳолатига қайтилади.

s


Агар лактация бир меъёрда бўлса (200-400 мл) аралаш овқатлантиришда болани аввал кўкракка тутиш, сўнгра сутли бўтқани бериш керак бўлади.
Аралаш ва сунъий овқатлантиришда икки поғонали овқатлантириш тизимидан фойдаланиш маъқул: сут миқдорини аниқлаш ва аралашмани танлаш.

Соғлом болалар учун сигир сути асосида тайёрланган она сути ўрнини босувчи аралашмалар

Соя оқсили асосида тайёрланган сунъий аралашмалар


Аралашмалар боланинг туз ва витаминларга эхтиёжини қондиради. Сунъий аралашмаларнинг осмолярлиги баланд бўлгани учун кўп суюлиқни талаб этади. Буни қондириш учун болани овқатлантиришдан сўнг ёки оралиғида қайнаган сув бериш керак.
Сунъий овқатлантиришдаги энг асосий муаммо бу бола организмига зарар етказмайдиган, оптимал адаптирланган сут аралашмаларини танлаш ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистон худудида “Nestle” (Швейцария) компанияси томонидан тавсия этилган сут-қатиқ маҳсулотлари кенг қўлланиб келинмоқда.
Янги “NAN нордон сутли” 1 ва 2 аралашмалари ичак микрофлораси таркибини яхшилаш, иммунитетни мустаҳкамлаш, ўткир ичак инфекциялари ривожланиш хавфини пасайиши, оқсилнинг осон ҳазм бўлиши ва сингиши, микроэлементларнинг мукаммал тарзда сингиши ва яхши ҳазм қилиниши билан бошқа сут аралашмаларидан тубдан фарқ қилади. “NAN нордон сутли” 1 ва 2 аралашмалари она сути бўлмаганда ёки етишмаганда берилади.


Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling