Сурати Памўза” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига Раҳматуллаева Шамсия Амоновнанинг таржимаи ҳоли


Download 464.98 Kb.
Sana08.03.2023
Hajmi464.98 Kb.
#1250841
Bog'liq
2 5465416136940067080




15-намуна



Номзоднинг
сурати
Памўза” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига Раҳматуллаева Шамсия Амоновнанинг таржимаи ҳоли

Раҳматуллаева Шамсия Амоновна 1969 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог.


Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1988 йилда “Памўза” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган
5-умумтаълим мактабида ўқитувчи вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 34 йилдан ортиқ турли ўқитувчи лавозимларида меҳнат қилган.
Ҳозирги кунда 5-умумтаълим мактабида ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Памўза” маҳалла фуқаролар йиғинида 35 йилдан буён доимий яшайди.


Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг
НАМУНАВИЙ ДАСТУРИ

Жорий йилги фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.


Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.
Аввало, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.
Қолаверса, профилактика инспектори билан маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.
Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.
Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.
Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.
Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда ИИБ профилактика нозирлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этишни кучайтираман.
Умумтаълим мактаби, коллеж ва лицей ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича, шунингдек коллеж битирувчиларини иш билан таъминланишида амалий ёрдам кўрсатаман.
Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.
Кўп қаватли уйларда ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни ҳудудий профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.
Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.



Download 464.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling