28.10.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, Тошкент шахридаги «GENERAL ENGENERING SERVICES» МЧЖ номидаги жамият “Таъминот булими” томонидан “Меъмор Интер Строй”МЧЖнинг №5-сонли иловаси ижросини таъминлаш мақсадида OOO”Zuparov J Business” билан тузилган №242-шартномада кўрсатилган материалда суммарно 81 180 000 (саксон бир миллион бир юз саксон минг) сўмлик хато борлиги аниқланган.
Яни, талабномадаги 2 200 дона шуруп с пробкой 8Х60 ўрнига 2 200 дона вентил Ø25 махсулотига шартнома тузилган.
Шартнома бекор қилинган.
Бу холат шартномани талабнома билан сверка қилиш жараёни, нархларни анализ қилиш жараёнлари мутлақо йўқлигидан далолат беради.
Юқорида келтириб ўтилгани каби холатлар такрорланмаслиги учун масъул ходимларга тушунтириш ишлари (лозим бўлса жазо чораларини кўрган холда) олиб боришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 2 ( икки варақ уч бет ) варақда илова қилинади.
29.10.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Гигант Сифат Қурувчи” МЧЖнинг Университет объекти слабый ток заявкаларини шакллантиришда жиддий хатоликга йўл қўйилган, яни, илгари шаклланитирилган талабномага асаосан тузилган шартномага пул маблағи ўтказилиб материаллар омборга келганлигига қарамай қайта худди шу материаллар киритилган талабнома шакллантирилган.
Натижада: Тошкент таъминот бўлими томонидан “гигант Сифат Қурувчи” МЧЖнинг №15А иловаси ижросини бажариш мақсадида OOO “Smarttechnologysystems” билан тузилган №300 шартномага асосан 121 322 624 ( бир юз йигирма бир миллион уч юз йигирма икки минг олти юз йигирма тўрт) сўм пул маблағи тўлиқлигича зарурати бўлмаган махсулот учун ўтказиб берилган, махсулот қайтариб юборилган ва шу кунга қадар пул маблағи қайтариб олинмаган (талабнома ва шатрнома илова қилинади №1).
“Меъмор Интер Строй” МЧЖнинг ёш чегарачилар мактаби объектига 143 268 840 (бир юз қирқ уч миллион икки юз олмиш саккиз минг саккиз юз қирқ) сўмлик махсулот 01.11.2021 йилда бериб юборилган (хисоб-фактура илова қилинади №2).
Суммарно 264 591 464 (икки юз олтмиш тўрт миллион беш юз тўқсон бир минг тўрт юз олмиш тўрт(121 322 624+143 268 840=264 591 464)) сўмлик махсулотга асоссиз талабнома шакллантирилганлиги маълум бўлган.
Умумий хисобда учта ташкилот билан бешта шартнома тузилган (талабнома ва шартномалар илова қилинади (№4-20 иловалар).
Юқорида кўрсатиб ўтилган холат каби, талабномага бепарволик билан ёндошиш холатлари илгари хам такрорланганлигини инобатга олиб (буйруқ нусхаси илова қилинади №3), “Гигант Сифат Қурувчи” МЧЖнинг масъул ходимларига нисбатан жазо чоралари кўришда ва махсулотга бўлган хақиқий эхтиёжни аниқлаш мақсадида мутахассис ажратилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 20 (йигирма) варақда илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |