Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб Сизга шуни маълум қиламанки, “Авто Сервис Хизмати” МЧЖ томонидан 1С дастури орқали рўйхатдан ўтказилган №АСХ-1283, АСХ-1291, АСХ-1298 талабномаларда битта техниканинг ўзига битта эхтиёт қисмни қайта-қайта киритганлиги (шартнома тузилиб пул ўтказилганлиги) маълум бўлган.
Юқорида келтириб ўтилган холат юзасидан ойдинлик киритишда, лозим бўлса масъул ходимга нисбатан жазо чоралари кўрилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган жадвал нусхаси 1 (бир) вароқда илова қилинади.
10.09.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб Сизга шуни маълум қиламанки, “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлимида иш ўрганиш жараёнида бўлган Дониёр Тошқуловни ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиқган холда, “Талабнома. Шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлимига шартнома асосида ишга олинишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
20.09.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб Сизга шуни маълум қиламанки, “Гигант Сифат Қурувчи” МЧЖ томонидан 1С дастури орқали рўйхатдан ўтказилган №ГСК-0734 талабномасида кўрсатилган лист оцинковый s-0.5 мм. матерали нархи ўраганилмаганлиги маълум бўлган. Талабномадаги “Причина возврата”да бошқа контрагент ва нархи киритилиб қайтарилганда бирламчи шартнома тузилиши режалаштирилган сотувчидан материални муқобил нархга тушурганлиги маълум бўлган.
Юқорида келтириб ўтилган холат нархларни чуқур ўрганилмаётганлиги, вақтни бехуда сарфланишига ва айнан вақт етишмовчилиги сабабли талабнома ўрганилмаган холда ўтказилганда ортиқча харажатга олиб келади.
Буларни инобатга олган холда “Гигант Сифат Қурувчи” МЧЖ таъминотчиси Ш. Умировга тушунтириш ишлари олиб боришда (лозим бўлса жазо қўллаган холда) амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган жадвал нусхаси 1 (бир) вароқда илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |