28.08.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Сурхон Инерт Строй” МЧЖ омбор мудири Ш. Йўлдошев томонидан 1тн. (1 000 литр) салярка талон тизимини четлаб ўтган холда, қиммат нархда (9 800 сўм) қарзга олинган.
Барча йиғилишларда эътироф қилиб келинган ТАЛОН тизимини ва 31.08.2021йилда (Барча ташкилотлар кадр мутахассислари, билдиришномалар) телеграмм группалари орқали ташлаб берилган маълумотларни олмаганлигини ва талон тизимидан хабари йўқлигини айтган.
Таъминотчи, масъул ходимлар ва бош бухгалтерлар йиғилишида, ZOOM орқали ўтказилган йиғилишларга компания раиси рухсатисиз қарзга материал олиш мумкин эмаслиги доим тушунтириб келинган.
“Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлимида Ш. Йулдошевдан тушунтириш хати ёздириб олинган (тушунтириш хати бир варақда илова қилинади) ва салярка нархи муқобил (9 250 сўмга) нарга тушурилган.
Юқорида келтириб ўтилган холатдан келиб чиқган холда, Сиздан “Сурхон Инерт Строй” МЧЖ омбор мудири хисобидан нархдаги фарқ (9800х1000=9800000-9250000=550000) беш юз эллик минг сўм фарқни тўлатиб беришда, ва маблағ масалалари билан омбор мудири эмас, айнан масъул шахслар шуғулланишини таъминлашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Тушунтириш хати бир варақда илова қилинади.
04.09.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Барака Савдо Комплекси” МЧЖ таъминотчиси Лоқаев Ш. томонидан электрон тарзда 1С дастури орқали “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлимига йўлланган №БСК_0490 талабномада нархлар сотиб олиш мумкин бўлган минимумдан ( 1 010 000, бир миллион ўн минг сўмга) қимматлиги аниқланган.
Талабномада кўрсатилган материаллар нархи чуқур ўрганилмаси шартнома тузилган.
Юқоридаги холатдан келиб чиқиб “Барака Савдо Комплекси” МЧЖ таъминотчиси Лоқаев Шга нисбатан жазо чоралари кўришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган талабномалар нусхаси 2 (икки) варақда илова қилинади
Do'stlaringiz bilan baham: |