23.07.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раис Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлимида фаолият юритиб келаётган Темирова Зарина иш жараёни, соғлом иш тарзи ва компания иш тизими бузилишига олиб келаётган харакатлар қилмоқда.
Холатлар қуйида келтириб ўтилган:
Фазифаларни тақсимлашда “Номенклатура киритиш”дан бошқа иш қилиш хохиши йўқлиги сабаб (Б. Менглиев ва О. Якубовларнинг нақт пул талабномалари билан шуғулланиш хақидаги кўрсатмаларини менсимаган холда) бошқа вазифа бириктириб бўлмаслиги.
Бўлимда бўлим бошлиғи кўрсатмаларига умуман риоя қилмаслиги.
Номенклатуралар базасига киритган материаллар категориялари ва ўлчов бирликларини хато кирита бошлаганлиги ( Тошкент талабномалар тизимида ва корхоналар балансида муаммо келтириб чиқаручи холатлар акс хужжат нусхалари 2 ( икки варақда илова қилинади)).
Юқоридагилардан келиб чиқган холда жазо чоралари кўришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
07.08.2021й.
“Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, “Махсус Дизайн” МЧЖ томонидан 15.07.2021 йилда шакллантирилган ТТТ_0934 талабномада кўрсатилган, “Афросиёб Металл Проф” МЧЖ билан тузилган №2 шартомага асосан “Президент мактаби” объектига олиб келиниши лозим бўлган материаллар ўрганилганда 420 000 сўмлик лотоклардан 5 дона кам, 56 700 сўмлик кронштейнлардан эса (омбор мудири маълумотига кўра) талабномада кўрсатилган 510 дона ўрнига 490 дона кирим қилинганлиги, труба ва колено талабномада кўрсатилган 0.5 мм. қалинлигдаги металлни ўрнига 0.35 мм. қалинлигдаги металдан тайёрланганлиги аниқланган.
Бу материаллар тўлиқлигича хеч кайси масъул шахс томонидан тегишли тартибда кирим қилинмаган, конёк ва ендовалар келган келмаганлиги хақида маълумот мавжуд бўлмаган. Фақатгина материаллар бирма-бир текширилган холда бу материаллар объектга хали келмаганлиги аниқланди.
Шунга кўра, агар конёк ва ендовалар талабномада кўрсатилган қалинлигдаги ва миқдорда келса, беш дона лоток 520 000х5=2 100 000 сўм, йигирма дона кронштейн 20х56 700=1 134 000 сўм ва 0.5 мм. қалинлигдаги металл ўрнига 0.35 мм. қалинлигдаги 200 метр труба фарқ суммаси 5 000х200=1 000 000 сўмлик жами 4 234 000 (тўрт миллион икки юз ўттиз тўрт минг) сўмлик камомадни ўндирилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Талабнома ва металл қалинлиги акс этган фото нусхалари 2 (икки) варақда илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |