07.08.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, Тошкент таъминот булими томонидан “Сурхон Саноат Қурилиш” компаниясининг №1 иловаси ижросини таъминлаш мақсадида OOO” Grandsale” билан тузилган №134-шартномада нархлар сотиб олиниши мумкин бўлган минимумдан юқорилиги аниқланган.
Бундай холат илгари хам, “Термиз Таъминот” СҚТХКнинг 2В иловали талабномаси ижросини таъминлаш максадида ООО “Turon Complex Savdo” билан тузилган №-155 шартномада кузатилган эди.
Юқоридагилардан келиб чиқган холда “Ассер Строй Сервис” МЧЖ қошидаги таъминот бўлими холатни тубдан ўрганиб чиқиб маълумот беришларини (конкурентный листларни илова қилган холда) сўрайман.
.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 2 ( икки ) варақда илова қилинади.
14.08.2021 й.
“Талабнома, шартнома ва
нархлашни назорат қилиш”
бўлими бошлиғи: ___________ А. Маматкаримов
“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси бошқаруви раиси Б.Т.Қодировга “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими бошлиғи А. Маматкаримов томонидан
Б И Л Д И Р И Ш Н О М А
Ушбу билдиришномани ёзиб сизга шуни маълум қиламанки, Тошкент шахридаги «GENERAL ENGENERING SERVICES» МЧЖ номидаги жамият “Таъминот булими” томонидан “Иновацион Темирбетон Сервис”МЧЖнинг №1 иловаси ижросини таъминлаш мақсадида OOO”Vida Warring Technologies” билан тузилган №682-шартномада нархлар сотиб олиниши мумкин бўлган минимумдан юқорилиги аниқланган (4 977 142 сўмга қиммат, ВР-1 Ø3 проводи учун).
Бундай холатлар илгари хам кузатилганлигини инобатга олиб, мониторинг (конкурентный листларни тўғри шакллантириш) тизимига жиддий эътибор берилмаслиги, тизим ишга тушурилган бўлса хам самарасиз холатга келтирилганлиги ёки мониторинг тизими мутлақо йўқ деган хулосага келиш мумкин (акс холда Ташкентский трубный заводдек улкан ишлаб чиқарувчи мониторингдан қолиб кетмаган бўлар эди).
Юқоридаги келтириб ўтилгани каби холатларни тезкор тартибда қуриб битирилиши лозим бўлган обьектлар материаллари шартномаларида дархол аниқлаб бўлмаслиги сабаб, Тошкент шахридаги «GENERAL ENGENERING SERVICES» МЧЖ номидаги жамият бошлиғи Р.Шерманов мониторинг ўтказиш, янги контрагентлар излаш жараёнига жиддий ёндошишини таъминлашда ва мазкур ВР-1 проволкаси талабномаси билан шуғулланган Шамуратов Ўралга нисбатан чора кўришда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Холат акс этган хужжатлар нусхаси 3 варақда ( уч варақ, тўрт бет ) илова қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |