“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш”


Download 35.01 Kb.
bet2/6
Sana04.02.2023
Hajmi35.01 Kb.
#1159614
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хисобот иш режага асосан

ЙЎРИҚНОМАСИ
Умумий қисм

  1. Компания “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими, ушбу йўриқнома, компания бошқарув раисининг топшириқлари, кўрсатмалари ва буйруқлари асосида фаолият юритади.

  2. Компания “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлими, Бошқарув тизимини юритиш бўйича ўринбосари орқали компания бошқарув раисига бўйсунади.

  3. Бўлим фаолиятига бўлим бошлиғи тўлиқ жавобгардир.

Бўлим вазифалараи

  1. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги ташкилотлари томонидан тушган талабномаларни юритиш ва амалга ошириш. (1-иловага асосан).

  2. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги ташкилотларини махаллий сотувчи ташкилотлар билан шартномалар тузишда талабномалар юритилиши. (2-иловага асосан).

  3. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги ташкилотлар томонидан нақд пул талабномалар юритилиши. (3-иловага асосан).

  4. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги “Номенклатура”лар базаси юритилиши. (4-иловага асосан).

  5. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш” бўлимид нархлар базаси юритилиши. (5-иловага асосан).

  6. Ички ва ташқи бозор нарх шароитларидан келиб чиқиб, бозор шароитларини анализ қилиш. (мавсумий, давомий) (6-иловага асосан).

  7. Онлайн савдо марказларини ўрганиш ва тижорий таклифлар олиш. (8-иловага асосан).

  8. “Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси тасаффуридаги ташкилотлар маъсул ходимлари имзоси “намуна”лар кўринишида ташкил эттирилиб давомий янгилаб бориш. (9-иловага асосан).

  9. Бўлим томонидан “Умумий” бўлимга берилган “билдирги”ларни ижросини ўрганиш ва маълумотни хафталик ва ойлик хисоботларга киритиш.



Ташкилий ишлар

  1. Бўлим иш фаолияти бошқарув раиси томонидан тасдиқланган иш режага асосан олиб борилади.

  2. Бўлим ходимлари орасида бажариладиган вазифа ва ишларни бўлим мудири томонидан тақсимлаб берилади.

  3. Хар хафтанинг шанба кунлари бўлимнинг хар бир ходими ва бўлим бошлиғи хафта мобайнида қилинган ишлар бўйича хисобот тайёрлайди ва бошқарув тизимини юритиш бўйича ўринбосарга тақдим қилади.

  4. Бўлим мудири ва Бошқарув тизимини юритиш бўйича ўринбосар ваколатлари доирасида хал қилинмаган масалалар хар хафтанинг душанба кунлари компания ходимларнинг йиғилишига олиб чиқилади.

  5. Хисоботларни доимий таҳлил қилиш натижасида бўлимнинг иш самарадорлигини ошириш, яхшилаш бўйича, компания бошқарув раисига таклифлар киритиш.

  6. Компания тасаруффидаги ташкилотлар томонидан доимий ва кўп миқдорда харид қилинадиган товар моддий бойликларни сифатли ва арзон етқазиб берувчилари реестрини тузиш. Ишлаб чиқарувчилар билан алоқа ўрнатиш, диллерлик хуқуқини олиш бўйича шарт ва талабларини ўрганиб чиқиб бошқарув раисига таклиф киритиш.



Download 35.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling