“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш”


Download 35.01 Kb.
bet3/6
Sana04.02.2023
Hajmi35.01 Kb.
#1159614
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хисобот иш режага асосан

Маъсулият ва мажбурият

  1. Бўлим бошлиғи томонидан тақсимлаб берилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажармаган ходим шахсан жавобгар.

  2. Барча белгиланган вазифалар иловалар бўйича тўлиқ бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича, хисоботларни ўз вақтида топширилишига бўлим мудири масъул.

  3. Талабномалар, шартномаларнинг назоратидаги аниқланган хато ва камчиликларни ўз вақтида белгиланган тартибда маълумотларни етқазилишида бўлим мудири жавобгардир.

  4. Бўлим фаолияти давомида аниқланган ва тўпланган барча турдаги маълумотларни номутаносиб шахсларга ёки бошқа ташкилотларга чиқиб кетишига бўлим мудири шахсан жавобгар.

Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги ташкилотлари томонидан тушган талабномаларни юритиш ва амалга ошириш бўйича


ПРОТОКОЛ

  1. Ташкилотлардан тушган барча талабномалар тўлиқ расмийлаштирилиб, Компания бошқаруви раиси имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт.

  2. Агар келиб тушга талабномда бошқарув раиси имзоси бўлмаса, у талабномани хаққонийлигини бошқарув раисига телефон орқали аниқлик киритиш.

  3. Бошқарув раиси имзоси билан тасдиқланган, ёки телефон орқали тасдиқланган талабномалар юритилиши давом еттирилади.

  4. Товар ва моддий бойликларини талабнома берувчи томонидан соха ва йўналишларга тўғри бўлинмаган бўлса, бу хақда Умумий бўлимга билдиришнома берилади.

  5. Талабномаларда кўрсатилган махсулотлар бўйича шартнома тузиш учун “Тошкент Таъминот” МЧЖга электрон почта орқали талабнома юбориш.

  6. Етти иш кун мобайнида, юборилган талабномалар бўйича, “Тошкент Таъминот” МЧЖ дан шартномаларни телеграмм орқали қабул қилиб олиш ва уларни расмий ходимлар томонидан тўлиқ имзоланганлигини талабномага мутаносиблигини текшириш.

  7. Тўғри расмийлаштирилган шартномалар махсус дафтарга киритилиб, имзоланиб таъминотчилар қўлига берилади.

  8. Шартнома бўйича товар моддий бойликлар “1С” дастурига ташкилот таъминотчиси томонидан киритилиб, “Нархлаш” бўлими мудирига нарх ўрганиш учун юборилади.

  9. Товар ва моддий бойлик нархлари “Нархлаш” бўлими мутахассислари томонидан база маълумотлари, телефон орқали ишлаб чиқарувчи, диллер, сотувчилар билан солиштирилади.

  10. 1С” Дастурига киритилган ва ўрганилган нархлар орасида фарқ бўлмаса ёки шартномадаги нарх арзонроқ бўлган холларда шартнома талабномаси электрон тарзда тасдиқланади.

  11. Шартнома талабномаси асл нусхаси маъсул ходимлар томонидан имзолангандан сўнг нархлаш бўлимидаги махсус дафтарга рўйхатга олинади, бўлим мудири томонидан имзоланади ва тасдиқлаш учун бошқарув раисига тақдим қилинади.

  12. Бошқарув раиси томонидан тасдиқланган шартнома талабномаси ва шартнома иннициатор ташкилот маъсул ходимлари томонидан Компания “Банк” бўлимига топширилади ва пул ўтқазиш амалга оширилади.

  13. Шартнома бўйича пул чиқарилганлиги тўғрисида маълумот “Тошкент Таъминот” МЧЖ га берилади.

  14. Иннициатор ташкилот таъминотчиси шартнома бўйича товар моддий бойликларини омборхонага кирим қилинганлиги хақида нархлаш бўлимига маълумотни беради.

  15. Шу билан муайян талабнома юритилиши тўлиқ бажарилган деб ҳисобланади.

Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги ташкилотларини махаллий сотувчи ташкилотлар билан шартномалар тузишда талабномалар юритилиши бўйича



Download 35.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling