“Сурхон Саноат Қурилиш” компанияси “Талабнома, шартнома ва нархлашни назорат қилиш”
Download 35.01 Kb.
|
Хисобот иш режага асосан
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сурхон Саноат Қурилиш”
ПРОТОКОЛ
Талабнома иннициатори бўлган ташкилот маъсул ходимлари талабномани тўлиқ расмийлаштириб, бошқарув раиси томонидан тасдиқлайди. Тасдиқланган талабнома бўйича иннициатор ташкилот махаллий сотувчи билан шартнома тузади ва нархлаш бўлимига беради. Тасдиқланган шартнома бўйича тузилган шартномадаги нархлар базадаги нархлар, бошқа сотувчилар билан солиштирилади. Агар, шартномадаги кўрсатилган нархлар солиштирилган нархлардан қиммат бўлмаса, “1С” дастури орқали тасдиқланади. Шартнома талабномаси асл нусхаси маъсул ходимлар томонидан имзолангандан сўнг нархлаш бўлимидаги махсус дафтарга рўйхатга олинади, бўлим мудири томонидан имзоланади ва тасдиқлаш учун бошқарув раисига тақдим қилинади. Бошқарув раиси томонидан тасдиқланган шартнома талабномаси ва шартнома иннициатор ташкилот маъсул ходимлари томонидан Компания “Банк” бўлимига топширилади ва пул ўтқазиш амалга оширилади. Шу билан муайян талабнома юритилиши тўлиқ бажарилган деб ҳисобланади. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги ташкилотлар томонидан нақд пул талабномалар юритилиши бўйича ПРОТОКОЛ Нақд пул талабномаси иннициатори бўлган ташкилот маъсул ходимлари талабномани тўлиқ расмийлаштириб, бошқарув раиси томонидан тасдиқлайди. Талабномадаги кўрсатилган махсулотлар суммаси, компания бошқарув раиси буйруғига кўра ўрнатилган тартибда бир миллион сўмдан ошмаслиги ўрганилади. Талабнома суммаси кўрсатилган тартибдан четлашса, умумий бўлимга билдиришнома асосида берилади. Агар, талабномалар кўрсатилган тартибдан четлашмаса ва тўлиқ тарзда тузилган, расмийлаштирилган бўлса, нақд пул талабномаси юритилиши давом этади. Тасдиқланган шартнома бўйича тузилган шартномадаги нархлар базадаги нархлар, бошқа сотувчилар билан солиштирилади. Агар, “1С” дастуридан юборилган талабнома базадаги нархлар ва бошқа сотувчилар билан солиштирилганда, фарқ бермаса (қиммат бўлиб чиқмаса) дастур орқали тасдиқланади. Нақд пул талабномаси асл нусхаси маъсул ходимлар томонидан имзолангандан сўнг нархлаш бўлимидаги махсус дафтарга рўйхатга олинади, бўлим маъсул ходими томонидан имзоланади ва тасдиқлаш учун бошқарув раисига тақдим қилинади. Бошқарув раиси томонидан тасдиқланган нақд пул талабномасини иннициатор ташкилот маъсул ходимлари томонидан Компания “Банк” бўлимига топширилади ва пул ўтқазиш амалга оширилади. Шу билан муайян нақд пул талабнома юритилиши тўлиқ бажарилган деб ҳисобланади. “Сурхон Саноат Қурилиш” Компанияси тассафуридаги “Номенклатура”лар базаси юритилиши бўйича Download 35.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling